Ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди

Ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди
2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали қабул қилинади:

- transfer.edu.uz - республиканинг бир ОТМдан бошқа ОТМга ёки бир ОТМ доирасида;

- my.dtm.uz - хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан.

Қабул 2022-йил 15-июлдан 5-августгача (шу куни ҳам) давом этади.

Керакли ҳужжатлар:

- ариза (онлайн тарзда)

- транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (JPG ёки PDF шакли)

- академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун).

Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан бошлаб фақат 2 тоифадаги талабалар (турмуш қурса ёки давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтганда)га ички "перевод" учун ўқишини кўчиришга рухсат берилади.

Огоҳ бўлинг, хориждан ўқишни кўчириш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тестлар якунига етгач, ҳужжатлар қайта текширилади. Агарда ушбу жараёнда сохта ҳужжатлар аниқланган, олий таълим муассасасида қарздорликлар мавжуд бўлса, талаба ўтиш балидан юқори балл тўплаган тақдирда ҳам унга ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди