Самарқанд давлат университети олимларининг ҳам илмий лойиҳаларига кенг ўрин ажратилди...
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 6 июлдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан 2022-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш ва стартап лойиҳалар рўйхатига Самарқанд давлат университети олимларининг 720 миллион сўмлик 2 та инновацион ва 1 та стартап лойиҳалари киритилди.
Қарорнинг 2022-2023 йилларда олий таълим ташкилотлари томонидан янги ишланма ва технологияларни яратиш ва жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш дастуридан Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчиларининг 10 миллиард 742 миллион сўмлик 18 та лойиҳаси ўрин олди.
Мазкур ҳужжатнинг 2023-2026 йилларда олий таълим муассасалари томонидан амалга ошириладиган "драйвер" инновацион лойиҳалар рўйхатига Самарқанд давлат университети олимларининг 12 миллиард 200 миллион сўмлик 5 та инновацион лойиҳаси киритилди.
Барчиной ҲАМИДУЛЛАЕВА
тайёрлади.