Деҳқончиликка салбий таъсир кўрсатадиган омиллар

Деҳқончиликка салбий таъсир кўрсатадиган омиллар
Инсоннинг табиатга бўлган салбий таъсири ва бунинг натижасида келиб чиқаётган экологик муаммолар бутун дунё бўйлаб глобал тус олмоқда. Турли ишлаб чиқариш корхоналари ва заводлар, автомобилларнинг табиатга келтираётган зарари кўпчиликка маълум. Аммо ҳаво транспорт воситалари ҳам табиатга тўғридан-тўғри салбий таъсир кўрсатиши ҳақида ҳам ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?!

Самарқанд давлат университети агробиотехнология ва озиқ овқат хавфсизлиги факультети магистри Лобар Абдусаломова “Самарқанд аэропорти фаолиятининг органик деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришга кўрсатадиган салбий таъсири ва уни камайтириш чоралари” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Илмий раҳбари СамДУ тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси мудири, профессор Шодиқул Холиқулов.

– Авиалайнерлар ва юк машиналаридан чиқадиган турли зарарли моддалар инсон ҳаёт фаолиятига, шу жумладан қишлоқ хўжалигига ҳам салбий таъсир кўрсатади, - дейди тадқиқотчи Лобар Абдусаломова. - Атмосферани зарарлайдиган турли завод тутунлари сингари, самолёт двигателлари ҳам газлар, шовқин ва заррачаларни атмосферага чиқаради. Авиалайнерлар дастлаб атмосферанинг сўнгра тупроқнинг оғир металлар билан ифлосланишида асосий субъект ҳисобланади. Бугунги кунда бундай зарарли чиқиндиларнинг маҳаллий ҳаво сифатига салбий таъсири атроф-муҳитнинг ифлосланишига олиб келмоқда. Ҳаво қатнови ҳажми ошгани сайин умумий миқдордаги зарарли газлар ва чиқиндилар кўпайиб бормоқда. 2021 йилга келиб, авиация чиқиндилари 2005 йилга нисбатан 70,3 фоизга ошган ва 2050 йилга келиб унинг миқдори 300 фоизга ўсиши мумкинлиги башорат қилинмоқда. Мазкур илмий тадқиқотимизнинг асосий мақсади мамлакатда транспорт қатновининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришига ва органик деҳқончиликка салбий таъсирларини ўрганиш ҳамда аэропорт атрофидаги тупроқларга етказилаётган зарарларни илмий баҳолаш ҳисобланади. Айни пайтда тадқиқот юзасидан Самарқанд халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудларнинг тупроқ таркибини аниқлаш, аэропорт фаолиятининг органик деҳқончиликка таъсирини ўрганиш ва камайтириш бўйича тажрибалар олиб бормоқдамиз.

Авиалайнерларнинг атмосферага таъсири уларнинг ҳавога турли зарарли газлар: карбонат ангидрид, сув буғи, азот оксиди, тўлиқ ёнмаган углеводородлар, олтингугурт оксиди, қора углерод чиқаришида кўринади. Ушбу зарарли моддаларнинг тупроққа энг катта зарар етказадигани нефт маҳсулотларини ёқишдан келадиган зарарлар ҳисобланади. Экология ва атроф-муҳит ҳолати қанчалик даражада ёмонлашиб бораверса, табиат, шу жумладан тупроқнинг ҳам унумдорлиги шунчалик пасайиб боради. Натижада деҳқончилик ва қишлоқ хўжалиги соҳасида кимёвий препаратлардан фойдаланиш миқдори ортади. Бунинг таъсирида деҳқончилик озиқ-овқат маҳсулотлари таркиби ҳам ўзгариб истеъмол учун хавфли ва сифатсиз маҳсулотларнинг ортиши кузатилади. Шундай экан, ушбу масалани илмий жиҳатдан ўрганиш, ечимлари устида иш олиб бориш бугунги куннинг муҳим талабларидан биридир.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Деҳқончиликка салбий таъсир кўрсатадиган омиллар