Ўқишни кўчириш тартиби қандай?

Ўқишни кўчириш тартиби қандай?
1. Республика давлат олий таълим муассасалариаро ўқишни кўчиришга (ички “перевод”) 2 та узрли сабабга асосан рухсат берилади:

- талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

- давлат хизматчиси иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда (тегишли вазирлик/идора раҳбарининг тавсияси асосида).

- Бошқа ҳолатларда “ички перевод”га рухсат берилмайди.

2. Хорижий давлатлардаги ОТМдан ўқишни кўчиришда (ташқи “перевод”):

- мос ва турдош таълим йўналишига талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари натижасида ўтиш балини тўплаш талаб этилади. Бунда касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли ОТМ, тест синовлари эса ДТМ томонидан ўтказилади.

- ўтиш балидан паст балл тўплаган талабаларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишини кўчиришга рухсат берилади.

- мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

3. Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш хорижий ОТМдан ўқишни кўчириш тартиби каби ташкил этилади.

- мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишига тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт)ни бир марталик тўлов асосида кўчириши мумкин.

Аризалар қуйидаги электрон платформалар орқали қабул қилинади:

- transfer.edu.uz — республиканинг бир ОТМдан бошқа ОТМга ёки бир ОТМ доирасида;

- my.dtm.uz — хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан.

- Ҳужжатлар қабули 5 августга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Керакли ҳужжатлар:

◾️ ариза (онлайн тарзда)

◾️ транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (JPG ёки PDFшакли)

◾️ академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун).

Манба

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўқишни кўчириш тартиби қандай?