Тупроқ таркибини зарарсизлантиришнинг янги усуллари тадқиқи

Тупроқ таркибини зарарсизлантиришнинг янги усуллари тадқиқи
Бугунги кунда жаҳон миқёсида тупроқларни оғир металлардан муҳофаза қилиш бўйича кўпгина чора-тадбирлар қўлланилмоқда. Дунёнинг ривожланган Германия, Франция, Англия, Япония каби давлатларида махсус препаратлар воситасида тупроқ таркиби органик моддалар билан бойитилади, ўсимликларни турли зарарли моддалар таъсиридан ҳимоя қилади. Ўзбекистонда ҳам деҳқончилик майдонлари тупроқларини зарарсизлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Самарқанд давлат университетида ҳам ушбу мавзу бўйича бир қатор илмий тадқиқотлар олиб борилади. Жумладан СамДУ тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси магистри Лайло Бойлатова кафедра мудири, профессор Шодиқул Холиқулов илмий раҳбарлигида “Органик деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришда тупроқдаги зарарли моддалар таъсирини камайтириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради.

– Тупроқ ва ўсимлик таркибидаги оғир металлар миқдорини камайтиришда органик ўғитлардан фойдаланиш борасида шу кунгача кўпгина тадқиқотлар олиб борилган, - дейди тадқиқотчи Лайло Бойлатова. – Тупроқни зарарсизлантирувчи препаратлар тупроқдаги баъзи моддалар кадмий, симоб, рух ва қўрғошин элементларини сувда эримайдиган ва ўсимликлар ўзлаштира олмайдиган шаклга ўтказиб, уни тупроққа қаттиқ сингдиради, лекин бошқа озиқ моддалар ўз ҳолича қолади. Бунда қўлланилаётган препарат тупроққа эритма кўринишида сепилади. Препарат тупроқ таркибига сингиб бориб, зарарли моддаларни зарарсизлантиради, бошқа озиқ моддалар ўз ҳолича қолади. Шунингдек, тупроқларни органик моддалар билан бойитиш, минерал ўғитлардан жумладан, фосфорли ўғитлардан фойдаланиш, оҳаклаш ҳам тупроқдаги оғир металлар ҳаракатчанлигини камайтиради. Органик ўғитларнинг тупроқда оғир металлар харакатчанлиги ва уларнинг ўсимлик таркибига ўтишига тўсқинлик қилиши устида жаҳоннинг бир қатор олимлари тажрибалар ўтказиб, оғир металлар билан кучли ифлосланган тупроқда гўнг, торф ва яшил ўғитлар қўлланилса, оғир металларнинг органик моддалар таркибида мустаҳкамланиб қолиши ва ўсимлик таркибига ўтиши пасайишини аниқлаган. Тадқиқотимиз орқали тупроқни зарарсизлантиришнинг янги усул ва технологияларини жорий қилиш, уларни амалиётда синаб кўриб, энг самаралиларини кенг фойдаланишга жорий қилишдан иборат.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тупроқ таркибини зарарсизлантиришнинг янги усуллари тадқиқи