Самарқанд давлат университетида бакалавр таълим йўналишлари негизида «2+2» бакалавриат таълим тизими жорий этилди…

Самарқанд давлат университетида бакалавр таълим йўналишлари негизида «2+2» бакалавриат таълим тизими жорий этилди…
Кейинги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланиши, ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарида замонавий билим ва юқори малакага эга кичик мутахассисларга бўлган эҳтиёжни оширди. Бу борадаги кадрларга бўлган талаб олий таълим муассасаларида мавжуд 4 йиллик бакалавриат дастури негизида «2+2» бакалавриат таълим тизимини жорий этишни тақозо этмоқда.

Шу муносабат билан олий таълим тизимида республикамиз техникумларининг мутахассислик соҳаларига мос бакалавр йўналишларидан айримларининг дастлабки 4 семестрини техникумларнинг ўқув режаларига мослаштириб, иккинчи курсни 120 кредит тўплаб битирган талабага тегишли соҳа бўйича “Кичик мутахассис” даражасидаги техникум дипломини бериш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга, қолган 5-8 семестрларни давом эттиришни истаган ва 4 йил ўқиган бакалавр академик даражаси берилади.

Олий таълим тизимидаги «2+2» бакалавр таълим йўналишлари битирувчиларига кичик мутахассис ва бакалавр академик даражасини бериш орқали саноат корхоналарининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини тўла қондиришга эришилади.

Шунингдек, кўпи билан 8 йил давомида корхоналарда ишлаган кичик мутахассисга тегишли таълим йўналиши бўйича ўқишни давом эттириш имконини бериш мумкин.

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида бакалавр таълим йўналишлари негизида қуйидаги мутахассисликлар бўйича «2+2» бакалавриат таълим тизими жорий этилди:

1. 60420100 - Юриспруденция (фаолият турлари бўйича).

2. 60610100 - Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича).

3. 60610600 - Дастурий инжиниринг.

4. 60811000 - Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича).

5. 60811800 - Мевачилик ва узумчилик.

6.
60811900 - Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик.

7. 60812000 - Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университетида бакалавр таълим йўналишлари негизида «2+2» бакалавриат таълим тизими жорий этилди…