Мен яшайдиган уй боғчанинг этагида. Боғчага ҳар йилда бир неча марта қандайдир гуруҳларни таклиф этишади. Бугун ҳам эрталабдан бу такрорланди. Қўшиқ ва мусиқасини баландлатиб, етти маҳаллани кар қиладиган даражада қўйгани майли (ҳеч бирининг фаросати етмайдики, атрофдаги юзлаб хонадонда қариялар, чақалоқлар, беморлар ҳам бор), чидаш мумкин, болакайлар ўйнаб-кулсин. Аммо, мени репертуар таажжублантиради: бирорта миллий руҳдагиси йўқ. Ҳолбуки, болаларнинг мутлақ кўпчилиги маҳаллий миллатга мансублиги шубҳасиз. Бола қандай куй остида вояга етса, бир умр шундай куйга шинванда бўлади, деган қонун бор. Демак, мактабгача тарбия муассасаларида болаларимизни миллий руҳга бегона куйларга ўргатишни мақсад қилишганми? Соҳага масъул барча идоралар, айниқса Республика маънавият ва маърифат маркази бу масалани ўрганиб, тегишли ечим топиши зарур деб ҳисоблайман. (Космополит мутаассиблар учун олдиндан огоҳлантириш: мен фақат миллий куйлар бўлсин деяётганим йўқ, меъёр тўғрисида сўз юритяпман.)
Академик Абдулла Аъзамов Facebook саҳифасидан олинди.