Ўзбекистон бензин ва дизель экспортини чеклади

Ўзбекистон бензин ва дизель экспортини чеклади
15 июлдан бошлаб Ўзбекистон мамлакат корхоналарида ишлаб чиқарилган автобензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишни вақтинча чеклади. Бу Вазирлар Маҳкамаси йғилишининг 16 июлда тасдиқланган протоколида назарда тутилган.

Oхирги ойда 15−16,5 минг тонна атрофида бензин экспорт қилинган, бу мамлакатнинг ёқилғига бўлган 5−6 кунлик эҳтиёжи дегани.

Ўзбекистонда дизель ёнилғисининг биржа нархлари йил бошидан буён деярли 50 фоизга — 10,82 млн сўмдан 16,14 млн сўмгача ошди.

«Ўзбекнефтгаз» нарх кўтарилишини Brent маркали нефтнинг юқори котировкалари ва мамлакатга импорт нефт маҳсулотларини олиб киришдаги вақтинчалик қийинчиликлар билан изоҳлади.

Энг оммабоп бўлган Аи-80 бензини январдан бери биржада 10,9 фоизга — 8,1 млн сўмдан 8,99 млн сўмгача ошди. Шунга қарамасдан, Ўзбекнефтгаз»га қарашли Тошкент ва вилоятлардаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида ушбу маркадаги бензин бир литри учун 6800 сўмдан, хусусий АЁҚШларида эса 7000 сўмдан 7700 сўмгача (ёки ундан ҳам қимматроқ — 7200 сўмдан 8600 сўмгача) сотилмоқда. Компания буни импорт қилувчилар томонидан юқори октанли автобензиннинг четдан келтириши камайиши натижасида Аи-80 русумли автобензинга бўлган талаб ортиб бораётгани билан изоҳлаганди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистон бензин ва дизель экспортини чеклади