Қишлоқ хўжалик экинларининг касалликларга ва қурғоқчиликка чидамлилигини оширишда эндофит бактерияларни қўллаш қанчалик муҳим?

Қишлоқ хўжалик экинларининг касалликларга ва қурғоқчиликка чидамлилигини оширишда эндофит бактерияларни қўллаш қанчалик муҳим?
Самарқанд давлат университети биология факультети докторанти Шаҳзод Аханбаев “Изен (Кочиа прострата)нинг микрофлораси ва биотехнологик потенциали” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. Илмий раҳбари биология фанлари доктори, профессор Зафар Исмоилов.

Қишлоқ хўжалик экинларининг касалликларга ва қурғоқчиликка чидамлилигини оширишда эндофит бактерияларни қўллаш қанчалик муҳим?

- Маълумки, жаҳон миқёсида иқлим омилларининг ўзгариб бориши натижасида чўл қурғоқчил майдонларининг ортишига ҳамда ушбу ҳудудларда ўсишга мослашган ўсимликларни кенг доирада ўрганишга бўлган тадқиқотлар ҳам ортиб бормоқда, - дейди Шаҳзод Аханбаев. - Биз ҳам ҳозирга қадар тадқиқотларимизда Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида ўсувчи изен ўсимлиги билан боғлиқ эндофит бактерияларни ажратиб олиб, уларни замонавий молекуляр генетик усуллар ёрдамида идентификация қилдик. Тадқиқотларимиз давомида ажратиб олинган микроорганизмларни қишлоқ хўжалиги экинларига зарар келтирувчи фитопотоген микроорганизмларга қарши фаоллиги ва ўсимликлар ўсишини ривожлантирувчи хусусиятларини ўргандик. Бугунги кунда истиқболли штаммларнинг антибиотикларга чидамлилигини аниқлашга қаратилган тажрибаларимиз давом этмоқда. Биз томонимиздан олиб борилган тадқиқотлар натижасида қишлоқ хўжалик экинларининг касалликларга ва қурғоқчиликка чидамлилигини таъминлайдиган истиқболли бактериал штаммлар танланади ва амалиётга жорий этилади.


Илмий изланиш натижалари асосида тадқиқотчи томонидан ОАК рўйхатидаги республика журналларида 4 та ва Ҳиндистондаги нуфузли журналда 1 та илмий мақола, шунингдек, республика ва халқаро конференциялар материалларида 20 га яқин тезислари чоп этилган.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қишлоқ хўжалик экинларининг касалликларга ва қурғоқчиликка чидамлилигини оширишда эндофит бактерияларни қўллаш қанчалик муҳим?