Шарқона оила одобини шакллантиришда буюк мутафаккир олимлар қарашлари

Шарқона оила одобини шакллантиришда буюк мутафаккир олимлар қарашлари
Ўзбек халқида азал-азалдан оила, ота-она ва фарзанд, эр ва хотин муносабатлари ўзгач қадрланиб келган. Бу борада буюк мутафаккирларимиз ҳам ўз асарларида қимматли фикрларини билдириб ўтганлар. Жумладан, Абу Али ибн Синонинг оилавий муносабатлар ҳақида айтган фикрлари бағоят қимматлидир. Олим “Тадбир-ал-манозил” асарида оилада эр ва хотиннинг яхши сифатларини санаб ўтади. Уларнинг шахсий намуналари бола учун ўрнак бўлиб унинг келажак тақдирини белгилашда муҳимлигини алоҳида таъкидлайди. Ибн Синонинг фикрича, тарбиячи фақат сўздагина насиҳатгўйлик билан тарбияламасдан, балки амалда ҳам болаларга ўз хулқи билан таъсир қилиши керак. У ота-онанинг болалар билан олиб бориладиган суҳбатининг шарти тўғрисида мулоҳаза юритиб: “Сиз гаплашиш, фикр олишда хайрихоҳлик талабларига риоя қилган ҳолда иш кўрсангиз, йўлдан адашмайсиз ва тўсиқларга дуч келмайсиз”. “Болада яхши характер ва хулқ-атвор тарбиялаш учун унинг шахсини ҳурмат қилиш керак, уни севиш ва эъзозлаш лозим. Унинг олдида ёмон гапирмаслик, ортиқча ҳаракатлар қилмаслик керак, лекин тарбияда талабчанлик бўлиши лозим”, деган ғояни илгари суради.

Алишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” асарида аёлнинг оила турмушдаги ҳиссасига ва шахсий намунасига қуйидагича тўхталади: “Яхши рафиқа – оиланинг давлати ва бахти. Уйнинг озодалиги ундан, уй эгасининг хотиржам ва осойишталиги ундан. Ҳуснли бўлса – кўнгул ёзиғи, хушмуомала бўлса – жон озиғидир. Оқила бўлса, рўзғорда тартиб-интизом бўлади, асбоб-анжомлар покиза ва саранжом туради.

Юқорида билдирилган фикрлардан маълумки, аёл оила турмушида эрнинг ҳақиқий содиқ йўлдоши, бола тарбиясида яхши ва ёмон сифатларининг тарбиявий таъсири беқиёслиги ўзига хос тарзда ифодаланган. Айниқса қизлар тарбиясидан оналар яхши сифатларининг намунаси ва ёмон сифатларнинг натижалари оилага мусибат келтириши педагогик асосланган. Абдулла Авлоний “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асарида “...Тарбияни кимлар қилур? Қайда қилинур? Деган савол келадур. Бу саволга, биринчи уй тарбияси. Бу она вазифасидир. Бир киши деюрки, қайси оналарни айтурсуз, билимсиз боши пақмоқ, қўли тўқмоқ оналарними? Ўзларида йўқ тарбияни қайдан олиб берурлар” дер. Мана бу сўз кишини юрагини эзар, бағрини ёндурар. Отасига нима дерсиз, десак, “Қайси ота? Тўйчи, улоқчи, базмчи, дўмбирачи, карнайчи, сурнайчи, илм қадрини билмаган, илм учун бир пулни кўзлари қиймаган, замондан хабарсиз оталарни айтурсизми? Аввал ўзларини ўқитмоқ, тарбия қилмоқ лозимдур”, - дер. Мана бу сўзни эшитгач умид қўллари қўлтиққа урилур.

Абдурауф Фитрат айтганидек, авлодни тарбиялаш инсониятнинг хизматидир. Қачонки биз яхши ахлоқ эгаси бўлган фарзандларни тарбияласак, шундагина бўйнимиздаги бу хизмат мажбурияти соқит бўлади. Кимки, бадахлоқ болаларни тарбия этса, инсониятга хизмат эмас, балки душманлик қилган бўлади. Жамият уларнинг фарзандларидан безор бўлади. Хуш ва яхши ахлоққа эга бўлган фарзанд, хушахлоқ иймон соҳиби бўлган ота-оналардан бўлади, агарда ота-она ахлоқсиз бўлсалар, уларнинг тарбиялари соясида ўсган фарзанд ҳам бадахлоқ бўлади”, – дея бола тарбиясида ота-оналарнинг намуна бўлиши ҳақида қимматли фикрни илгари сурган.

Жумладан, Абу Наср Форобий мавжудотни билишда илм-фаннинг ролини ҳал этувчи омил деб билади, унингча инсон танаси, мияси, сезги органлари туғилишда мавжуд, лекин ақлий билими, маънавийлиги, руҳи, интеллектуал ва ахлоқий хислатлари, характери, дини, урф-одатлари, маълумоти ташқи муҳит, бошқа инсонлар ва шу кабилар билан мулоқотда вужудга келади, инсон ўз фаолияти ёрдамида уларни эгаллайди, уларга эришади. Унинг ақли, фикри, руҳий юксалишининг энг етук маҳсули бўлади, деб таъкидлайди.

Абу Райҳон Беруний таълим ва тарбиянинг мақсади, вазифалари ва мавқейи, инсон, ёш авлоднинг ривожланиши ҳақидаги фикрлари чин маънода инсонпарварлик ва инсоншунослик замирида яратилган. Билим ва тарбиянинг табиатга уйғунлик тамойилларини мутафаккирнинг барча асарларида кузатиш мумкин. У инсонни табиатнинг бир қисми деб таъкидлайди.



Кибриё Ҳасанова
Самарқанд давлат университети
Факултетлараро педагогика кафедраси мудири, профессор

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Шарқона оила одобини шакллантиришда буюк мутафаккир олимлар қарашлари