Тошкент шаҳрида Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўтказилаётганлиги ҳақида хабар қилган эдик.
Бугун 102 кг. вазн тоифасида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги баҳслар ўз ниҳоясига етди.
Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини Самарқанд давлат университети талабаси, амалдаги жаҳон чемпиони Шарофиддин Амриддинов ҳимоя қилди. Бу гал спортчимиз Осиёда ҳам тенгсиз эканлигини исботлади.
Даст кўтаришда 165 кг. тош кўтариб, олтин, силтаб кўтаришда ҳам 197 кг. билан олтин, умумий икки баҳс ҳисобига кўра эса 362 кг. тошни кўтариб яна олтин медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Самарқанд давлат университети талабаси Ҳожиакбар Олимов мазкур мусобақада олтин ва икки кумуш медалга сазовор бўлган эди.