Қориноёқли моллюскалар табиий экотизимларнинг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланиб, турлар сонининг кўплиги, кенг тарқалганлиги ва популясияда зичлигини юқори бўлиши органик моддалар айланмасида муҳим аҳамиятга эга. Қориноёқли моллюскаларнинг аҳамияти хилма-хил бўлиб, биринчидан, улар сув ва қуруқлик экотизимларининг биологик маҳсулдорлигини оширади, иккинчидан экотизимлардаги ўзгарувчанликни тез сеза олиш хусусияти сув ҳавзалари ва қуруқликда ифлосланиш даражасини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Самарқанд давлат университети биология факулmтети магистри Рухшона Мирзиёева “Қорачи тоғ ва Ғубдин тоғлари қориноёқли моллюскалари (таксономияси, тарқалиши ва хўжаликдаги аҳамияти” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради.
- Моллюскалар атроф-муҳит ва табиатда муҳим ўринга эга, - дейди Рухшона Мирзиёева, - Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки булоқ, кўл ва дарё қирғоқларидан олинган тошлар, сувга ботиб қолган дарахтлар ва уларнинг тўнкалари, томири билан суғуриб олинган ўсимликларда кўплаб моллюскаларни топиш мумкин. Адир минтақаси денгиз сатҳидан 1500 метргача бўлган ҳудудларни ўз ичига олиб, чўл минтақасига нисбатан релефи мураккаб тузилишга эга бўлиб, сув қориноёқли моллюскаларининг яшаши учун оптимал шароитга эга бўлган биотоплар хилма - хиллиги билан характерланади. Қориноёқли моллюскалар маълум бир турдаги балиқлар, судралиб юрувчилар ва қушлар учун озуқа вазифасини ўтайди. Қолаверса, чорва молларига гельминт касаликларини тарқатишда оралиқ хўжайин вазифасини ўтаса, яна бошқалари эса қишлоқ хўжалик экинларига катта зарар етказади. Тадқиқотимизнинг асосий мақсади Қорачи ва Ғубдин тоғлари ҳудудлари ҳамда систематик гуруҳлар бўйича вариациясини ўрганиш ва ушбу белгиларнинг систематик аҳамятини очиб беришдан иборат.