Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Смарт Университет”га айлантирилади

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Смарт Университет”га айлантирилади
“Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-330-сон, 23.07.2022 й.) имзоланди
2022/2023 ўқув йилидан янги авлод олий таълим муассасаси – “Смарт Университет” концепцияси асосида Университет фаолияти трансформация қилинади.

Университетда академик фаолият илмий-таҳлилий йўналтирилганлик ва академик яхлитлик таълим технологиялари ҳамда уларни таъминловчи дастурий-аппарат комплекси асосида, шу жумладан антиплагиат тизимини жорий этган ҳолда ташкил этилади.

Ҳар йили Университетнинг камида 10 нафар профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва магистрантлари хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларига илмий стажировка ва малака ошириш учун юборилади.

2025 йил 1 январгача Университет журналини Scopus халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш чоралари кўрилади.

Университетга профессор-ўқитувчиларига илмий унвонларни бериш ҳамда уларни ишга қабул қилишда академик мустақиллик негизида берилган илмий унвонлар ва илмий даражаларни тан олиш ваколати берилади.

2022/2023 ўқув йили иккинчи семестрида Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан Университет ўртасида талабалар алмашинувини назарда тутувчи ички академик мобиллик дастурлари асосида таълим олиш истагини билдирган талабалар учун бир семестр мос таълим йўналишлари бўйича ўқитиш ташкил этилади.

2022/2023 ўқув йилидан Университетнинг иқтидорли талабалари ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига юборилади.

Университет ҳузурида “Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ” журнали таҳририяти ташкил этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Смарт Университет”га айлантирилади