Сирдарёда спорт анжомлари харид қилишда 1,2 млрд. сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилинди.
2021 йилнинг декабрь ойида Сирдарё вилоят туризм ва спорт Бош бошқармаси томонидан 24 турдаги жами 2612 дона спорт анжомларини харид қилиш учун 7 та фирма билан умумий қиймати 1 млрд. 976 млн. 778 минг сўмлик 31 та шартнома тузилган. Лекин, Бош бошқарма ҳамда фирмаларнинг мансабдор шахслари ўзаро келишган ҳолда спорт анжомларини сунъий қимматлаштирилган нархларда олди-соттисини амалга оширишган.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган судга оид товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра, умумий ўртача бозор қиймати 720 млн. 361 минг сўмни ташкил этган спорт анжомлари 1 млрд. 976 млн. 778 минг сўмга сотиб олинган.
Манба