Бугун, 24 апрель куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида “Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” “Central Asia – 2019” XIII халқаро конференцияси бошланди. Унда 10 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган халқаро экспертлар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари, кутубхоналар, нашриётлар, архивлар, музейлар раҳбарлари ва мутахассислари, олимлар, таълим муассасалари ўқитувчилари, АКТ мутахассислари, жамоат арбоблари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда.
Халқаро конференциядан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.