Кейинги вақтларда фойдали балиқлар жуда камайиб кетганлиги сабабли балиқларни табиий шароитда сақлаш ва уларнинг сонини кўпайтириш мақсадида давлатимиз томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Балиқларнинг кўпайиш жойларини ҳимоя қилиш, сув ҳавзаларини ортиқча чиқинди ва сув ўсимликларидан тозалаб туриш, дарё, кўл ва ҳовузларни саноат корхоналаридан чиққан заҳарли оқова сувлардан ва нефт қуйилишидан қўриқлаш, қимматбаҳо балиқларни иқлимлаштириш, турлари ва сонлари камайиб кетаётган ҳамда Ўзбекистон “Қизил китоб”ига киритилган балиқ турларини ҳимоя қилиш шулар жумласидандир. Республикамиз аҳолисининг оқсил моддаларига бўлган талабини қондиришда балиқ ва балиқ маҳсулотлари муҳим аҳамиятга эга.
Балиқ инсоният томонидан қадим замонлардан бери истеъмол қилиниб келинади. Республика соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиясига кўра ҳар бир инсон организми соғлом ривожланиши учун кунига 33 г ёки йил давомида 12 кг балиқ маҳсулоти истеъмол қилиши лозим. Ҳозирги кунда балиқчилик хўжаликларида етиштирилаётган, табиий сув ҳавзаларидан овланаётган балиқлар аҳоли эҳтиёжини тўлиқ қондира олмайди. Озиқ-овқат хавфсизлигини таминлашда балиқ овлаш ва аквакултуранинг ўрни катта. Балиқ тўла қимматли, оқсилга бой озуқа обекти ҳисобланади.
Оқ амур асосан мелиоратив аҳамиятга эга каналларни юксак сув ўтларидан тозалаб, биомелиоратив ҳолатини яхшилайди, сувдаги микроскопик сув ўтларидан микрорганизмлардан тозалайди шу билан бирга балиқ маҳсулдорлигини оширади булар тез ўсиш юқори даражали сер пуштликка эга. Шу муносабат билан ўсимликхўр балиқлар Самарқанд вилояти аквокултурасининг асосий балиқлари ҳисобланади.