Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 41,5 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 184,7 мингта кондиционер импорт қилинган.
Кондиционер импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 62 мингтага ошган. Ўзбекистон 27 та давлатдан кондиционер импорт қилган. Ўзбекистон 6 ой мобайнида энг кўп кондиционер импорт қилган давлатлар:
Хитой – 174 391 дона
Туркия – 4 754 дона
Испания – 899 дона
Литва – 811 дона
Таиланд – 772 дона
Франция – 515 дона
Корея – 498 дона
Италия – 458 дона
БАА – 388 дона
Россия – 265 дона
Ҳиндистон – 211 дона
Грузия – 208 дона
Германия – 124 дона