Бакалавриат таълими йўналиши ва магистратура мутахассислиги таълимнинг турли соҳаларига тегишли бўлганда, ОАК томонидан белгиланган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириш шарти билан, бакалавриат таълимининг йўналишига тегишли бўлган таълим соҳасига мувофиқ бўлган мутахассислик бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясининг белгиланган тартибда тайёрланишига ва ҳимоя қилинишига йўл қўйилади (ВМҚ-304, 2-илова 1-боб 6-банд).