Адвокатлик фаолиятида медиация ва медиатив ёндашувнинг аҳамияти

Адвокатлик фаолиятида медиация ва медиатив ёндашувнинг аҳамияти
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети юридик факультети магистри Фаррух Бобожонов “Адвокатлик фаолиятида медиация ва медиатив ёндашув” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

- Илмий изланишларимизда адвокат томонидан профессионал асосда, яъни малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун расман тан олинган шахс томонидан медиаторлик фаолиятининг амалга оширишини таҳлил қилганмиз, - дейди Фаррух Бобожонов. - Низоларни муқобил усулда ҳал этишнинг тартиб-таомилини амалга оширишда медиациянинг самарадорлиги ўрганганмиз.

Шунингдек, тадқиқотчи олимларнинг бу борадаги қарашлари, хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва миллий қонунчилик нормалари, мавжуд назарий ва амалий муаммолар таҳлили ҳамда медиация жараёнида адвокатнинг иштирокини ҳар томонлама ўрганиш кераклигини, медиатор сифатида фаолиятини амалга ошириш афзалликларини ҳуқуқий жиҳатдан асослашга ҳаракат қилган.

Мамлакатда давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу соҳада ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи давлат органларида низоларни судгача кўриб чиқишнинг ягона тизимини яратиш, медиатсия, ҳакамлик судлари ҳамда халқаро арбитражларни фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг ишончига сазовор бўладиган низоларни ҳал этувчи самарали муқобил институтларга айлантириш лозимлигини тақозо этмоқда.

Медиатсия – бу низоли ва мураккаб вазиятларда қўлланиладиган музокаралар жараёни ҳамда низоларни суддан ташқари ҳал этишнинг муқобил усули бўлиб, унинг асосий мақсади – тарафларнинг келишувига эришиши учун йўл топишдан иборат. Ушбу жараёнда тарафларнинг дунёқарашини ижобий томонга ўзгартирилиши ҳам медиатсияни муваффақиятли ўтишининг гарови бўлиб ҳисобланади.

Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонун билан тақиқланмаган барча воситалар билан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 116 моддасида ҳар бир шахснинг малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Бу эса Ўзбекистон Республикасида медиация институтининг адвокатлик фаолиятида фойдаланишнинг ҳуқуқий асосидир.

Фуқароларда юзага келаётган низоли масалаларни суддан ташқари муҳокама қилишнинг очиқ майдонини яратиш, судларда тўпланиб қолган иш ҳажмини камайтириш, давлат органларида низоларни судгача кўриб чиқишнинг янгича тизимини жорий этиш, низоларни ҳал этувчи замонавий муқобил институтларни йўлга қўйиш бугунги куннинг талаби десак, муболаға бўлмайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Адвокатлик фаолиятида медиация ва медиатив ёндашувнинг аҳамияти