Мактаб ва маҳалла бирлигининг таълимда қандай аҳамияти бор?!

Мактаб ва маҳалла бирлигининг таълимда қандай аҳамияти бор?!
Жаҳон миқёсида ҳар томонлама ривожланган ёшларни тарбиялаш, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш бугунги куннинг долзарб масалалардан бўлиб, уларни ҳал этишда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Халқаро тажрибалар аҳолининг оилада фарзанд тарбиясига оид билимларини кенгайтириш, таълим муассасалари ролини ошириш, тарбия усулларининг энг муқобилини танлаш, оила ва мактаб ҳамкорлигини кучайтириш долзарб муаммо эканлигини кўрсатмоқда. Шу муносабат билан бошланғич таълимда оила ва мактаб ҳамкорлигининг янги механизмларини ишлаб чиқиш, оилада фарзанд тарбиясини маданий-тарихий анъаналар, урф-одатлар ҳамда умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда ташкил этиш, тарбия жараёнини инсонпарварлаштиришга қаратилган илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд давлат университети мактабгача ва бошланғич таълим факультети магистри Зарина Маматова “Замонавий бошланғич таълим шароитида оила ва мактаб ҳамкорлигининг ўзаро таъсирини моделлаштириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Илмий раҳбари педагогика фанлари номзоди, профессор Кибриё Ҳасанова.

-Замонавий бошланғич таълим шароитида мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигининг ўзаро таъсирининг назарий асосларини ўрганиш ишлари асосида, бугунги таълим тизимидаги ўзгаришлар ва таълим консепсиясига мос ҳолда,таълим ва тарбияни оиладан бошлаш зарурлигини кўрсатди, - дейди тадқиқотчи Зарина Маматова. - Текширувлар давомида замонавий бошланғич таълим ўқувчиларини тарбиялашда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлик технологияларига сезиларли таъсир этувчи омилларни тизимли таҳлил этиш лозимлигини аниқладик. Илмий таҳлил ва кузатувлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, замонавий бошланғич таълимда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлик технологияларини бошқариш стратегияларини белгилаш, таълимни модернизациялаш шароитида маънавий тафаккурни тарбиялаш мазмуни ва сифатига қўйиладиган ДТС талаблари асосида янги моделни ишлаб чиқиш самарали ёндашувлардандир. Бу борада мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлик технологияларининг бугунги кун талабларга мос бўлиши, барча таълим муассасаларида ота-оналар ва ўқитувчиларнинг ҳамкорлик модели яратилиши лозим.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Тадбиркорларни ноқонуний текширишларига йўл қўйиб бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва...
27-11-2023, 18:08

Самарқанд давлат университети: Ректор ва талабалар учрашуви…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Жомбой туманида...
22-11-2023, 08:43

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга...
17-11-2023, 15:45

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўтган бир ҳафта (6 ноябрдан 12 ноябргача) ичида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан...
17-11-2023, 15:42

Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Шеробод туманидаги “Ойинли” маҳалласида жойлашган анорчилик билан шуғулланувчи “Сардорбек — Султонбек” масъулияти чекланган жамиятида...
17-11-2023, 15:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Мактаб ва маҳалла бирлигининг таълимда қандай аҳамияти бор?!