Болтиқбўйи халқлари нега Ўрта Осиёга келиб қолган?

Болтиқбўйи халқлари нега Ўрта Осиёга келиб қолган?
Тарихнинг узоқ йилларидан бошлаб, Ватанимиз ҳудуди кўпмиллатли ва турли дин вакиллари ҳамжиҳатликда, тинч-тотув истиқомат қилиб келаётган минтақа ҳисобланади. ХХ аср охирларидан бери мамлакат миллий таркибидаги 130 га яқин миллат ва этник гуруҳлар мавжуд эканлиги аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларида қайд қилиниб келмоқда. Ўзбекистоннинг кўпмиллатлилик жараёни узоқ даврларга бориб тақалади. Мамлакатимизда кўплаб миллатлар яшаши масаласига тўхталган Р.Муртазаева шундай таъкидлайди: “Ўзбекистон дунёнинг кўпмиллатли давлатларидан бири эканлиги, бу ерда юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилаётгани, уларнинг ҳар бири ноёб моддий ва маънавий маданиятга эга эканлиги маълум. Уларнинг аксарияти асрлар давомида шу ерда яшаб, этник бирлик сифатида шаклланган ва маълум маънода Ўзбекистоннинг туб жой халқлари ҳисобланади. Ўзбек халқининг бағрикенглиги туфайли Ўзбекистон ҳудудида турли халқларнинг ноёб бирлиги ва хилма-хиллиги, маънавий муштараклиги шаклланган.”

Ватанимиз ҳудудида Россия империяси ҳукмронлиги ўрнатилганидан кейин Туркистонга кўплаб европалик аҳоли вакиллари кўчиб келган. Уларнинг дастлабки қисми Россия империясининг ҳарбий хизматчилари сифатида ўлкага келган. Шу даврларда Болтиқбўйи халқларининг ҳам кўп сонли мигрантлари Ўрта Осиёга кўчиб кела бошлаган.

Ўша вақтларда Туркистонда 20 дан ортиқ этник гуруҳлар мавжуд бўлгaн. Аммо бугунги кунда Ўзбекистонда 140 га яқин этник гуруҳлар бор ва уларнинг озчилигини Болтиқбўйи халқлари ташкил қилади. Россия империясининг кўчириш сиёсати ҳудудда кўпмиллатлиликнинг янада кенгайишига хизмат қилган омиллардан бири бўлиб хизмат қилди.

Болтиқбўйи халқларининг кўчиш тарихи бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб борилди. Ўзбекистон ҳудудидаги Болтиқбўйи халқлари рус мустамлакачилари томонидан мажбурий кўчириб келтирилган халқлар ҳисобланади.

Латиш миллати вакиллари биринчи марта ХIХ асрнинг 60-йиллари ўрталарида Ўрта Осиёда рус қўшинлари таркибида пайдо бўлган. Кейинчалик оз сонли латвияликлар - малакали ишчилар, амалдорлар, ўқитувчилар, шифокорлар ва хизматчилар сифатида Туркистонга келиб жойлашдилар. Уларнинг аксарияти ҳунармандчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган ва майда буржуа қатламига мансуб бўлган. Кўчирилган аҳолининг асосий қисми Россия империяси армиясида ҳарбий хизматни ўтаган, таълим, фан, соғлиқни сақлаш тизимида, иқтисодиёт ва қурилишга жалб қилинган. Бу даврда уларнинг кўпчилиги Туркистон ўлкасида, қисман Бухоро ва Хоразмнинг Россия империясига қарам бўлган ҳудудларига кўчирилган. Улар асосан шаҳар атрофида, янгидан ташкил қилинган рус посёлкаларига жойлашган. Масалан, 1903-1913 йиллар давомида Туркистон ўлкасининг ўзида 116 та рус посёлкаси ташкил топган. Болтиқбўйи посёлкаси ташкил топган. Бундан кўриш мумкин болтиқбўйи хақлари ўлкада алоҳида эмас, рус аҳоли вакиллари билан биргаликда жойлаштирилган. Улар ҳам асосан шаҳар ва шаҳар атрофида ташкил қилинган аҳоли посёлкаларига келиб жойлашган. Кўчириб келтирилганлар ўлкага жойлашиш жараёнида ўзлари учун маъқул келган ерга эмас, аксинча ҳукумат кўрсатган ҳудудга жойлашган. Россия империяси бу сиёсатдан кўзлаган асосий мақсади ўзлари учун Туркистон ва Бухоро, Хоразм ҳудудларида таянч яратиш бўлган. Улар турли хил миллат вакилларини узоқ ўлкалардан кўчириб келтириб, уларга шароит яратиб беришган.

Рус империяси таркибида келган ҳарбийларга ўлкада яшаб қолишлари учун зарур бўлган барча имтиёз ва қулайликлар яратилган. Бу эса уларнинг бу ерларда муқим яшаб қолишларига асосий туртки бўлган омиллардан бири эди. Уларга имтиёз ва қулайликлар берилиши ортидан маҳаллий аҳоли вакилларига қийинчилик ва муаммолар келиб чиққанлигини айтиб ўтиш жоиз. Уларга тегишли бўлган ер-мулклар кўчириб келтирилган аҳоли вакиллари ёки шу ҳудудда муқим яшаб қолишни истаган ҳарбий хизматчиларга бериб юборилиши бунга сабаб бўлди. Ўз навбатида маҳаллий аҳолининг турмуш шароити, ижтимоий-иқтисодий аҳволи янада мураккаблашди.

ХIХ аср 60-йилларнинг охирида Туркистонда рус армиясида литваликлар бўлган. Бироздан кейин Литвада туғилган, Россия фуқаролигига эга бўлган фуқаролар бу ерга кела бошлади. Ўтган асрнинг бошларида литваликлар Тошкент, Самарқанд ва Фарғона водийси шаҳарларининг майда-буржуа қатламида катта улушга эга эдилар.

Мазкур маълумотлардан, кўринадики Болтиқбўйи халқлари ҳам Россия империяси таркибига ихтиёрий тарзда қўшилмаган. Аксинча улар ҳам турли даврларда босқинчилик йўли билан империя таркибига қўшиб олинган. Кейинги йилларда улар империя ҳукумати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда турли ҳудудларга, хусусан, Ўрта Осиёга мажбурий тарзда кўчирилган халқалар қаторида бўлган. Яъни улар бу ерга ихтиёрий тарзда кўчиб келмаган, деган хулоса келиб чиқади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Болтиқбўйи халқлари нега Ўрта Осиёга келиб қолган?