Ижодкор руҳияти - мураккаб олам

Ижодкор руҳияти - мураккаб олам
Ҳар бир даврда муаллифлар ўз асарларида қаҳрамонини турли қиёфада гавдалантириб келганлар. Барча санъат турларида руҳиятиннг бетакрор, тизгинсиз, жўшқин ва тушкин изтиробларини тасвирлаш ижодкорнинг асл мақсадига айланади. Ўз санъат асарларида инсоннинг қалб изтироблари, орзу-армонлари тасвирланади. Хўш, ижодкор ким ўзи? Ижодкор – рассом, ижодкор – ҳайкалтарош, ижодкор – бастакор, ижодкор – ёзувчи… Улар инсон руҳиятидаги киши илғамас ҳис-туйғуларни, дард, изтироб, қувонч ва бахтни нозик тасвирлар орқали ифодаловчи санъаткорлардир.

Ижодкор аҳли тафаккур, ақл, кучли руҳий таассурот асосида ҳаёт ҳақидаги хулосаларни бизга қайсидир шаклда узатади. Шунинг учун ҳар бир тирик асарга ижодкорнинг дунёқараши, руҳий қуввати сингиб кетади. Ҳамма нарса шахснинг имкониятларини амалга ошириш учун атроф-муҳит қандай имкониятлар бера олишига боғлиқ. Албатта, ижодкор учун ҳам ижодий эркинлик муҳим масалалардан бири саналади. “Ижод учун бирламчи навбатда зарур боʻлган нарса эркинликдир. Эркинлик бўлмаса, ҳар қандай истеъдод ҳам жуда тез сўниб қолиши мумкин”, деб таъкидлайди адабиётшунос Озод Шарафиддинов. Ёзувчи ўз ижоди давомида инсоннинг энг олий туйғуларини, унинг руҳияти, ҳаёт сўқмоқларидаги қийинчиликларни енга олиш хусусиятларига эга бўлиши лозим. Ҳар қандай иқтидор эгаси ҳам ижодий эркинликка эга бўлсагина, янгича бир кашфиётлар яратиши мумкин ёки ўз иқтидорини тўла-тўкис кўрсата олади. Киши онгида, дунёқарашида тутқунлик бўлар экан, ўз ҳаётида ва турмуш тарзида асло ижодий ўзгаришлар бўлмайди. Бундай инсонлар нурли, юксак чўққиларга кўтарила олмайди, балки янада тубанлик ва зулмат қаърига сингиб кетадилар. Қалбида инсоний туйғулар сўниб, шайтоний туйғуларга берилишади. Бундай ҳодиса нафақат бир инсон, балки бутун бир жамият учун ҳам зарарлидир.

Бадиият оламининг гултожи бўлган сўз санъати – адабиётда ҳам ижодкорнинг руҳиятини тадқиқ этиш жуда мураккаб жараёндир. Юқорида ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, ижодкорнинг руҳий олами ва бу олам эволюцияси туғилажак асар учун ҳеч шубҳасиз, “доя”лик вазифасини бажаради. Биламизки, онадаги ёки отадаги белгилар фарзандларга кўчади. Худди шундай ёзувчи онг оқимида мавжуд ижобий ёки салбий хотиралар унинг “фарзанд”и бўлган асарларида бўй кўрсатади. Адабиёт оламида ҳар бир асарда маълум миқдорда, ижодкор мени ётади. Бу эса дунёга келаётган асарга ёзувчининг таржимайи ҳоли ҳам маълум миқдорда қоришиб кетишини кўрсатади. Айтайлик, Абдулла Қодирий асарларининг бош қаҳрамонлари бўлган Отабек ёки Анварда ҳар бир китобхон оз бўлсада Қодирий сиймосини кўргандек бўлиши табиий. Мемуар (эсдалик) асарларда бу ҳол янада аниқроқ кўриниб туради. Жумладан, Ойбекнинг “Болалик” ёки Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўтмишдан эртаклар” асарларида муаллифларнинг болалик хотиралари асосида ёзилган ва бу психологик эволюция жуда пишиқ бадиий асарларнинг дунё юзини кўришига сабаб бўлган бўлса не ажаб. Ёзувчи асарлари бадииятини тадқиқ қилар экансиз, уни ижодкор таржимайи ҳоли билан бирга анализ қиладиган бўлсак, қайсидир ўхшашликлар кўзга кўриниши мумкин. Бу жиҳатдан ижодкорнинг психологик эволюциясини ўрганиш муҳим бадиий жараён эканлигини билиб олишимиз мумкин. Дарди йўқ инсон танбур чалиши қийин бўлгани каби, ижодкор руҳиятида ёзаётган асарига монанд кайфият бўлмаса, унинг ижод маҳсули пишиқ чиқмаслиги муқаррар. Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ўзининг “Навоий” романини ёзишга тайёргарлик жараёнини шундай хотирлайди: “Менинг столим устида ўрта асрлардаги Ҳиротнинг ўзим чизган харитаси ётарди. Мен Ҳиротда уйқу оғушига кетиб, Ҳиротда уйғонар эдим, фақат кечаларигина мен яшаётган Тошкент тушимга кирарди". Ана кўрдингизми асар яратишда ижодкор психологизми қай даражада муҳим. Ойбекнинг психологик маҳорати “Навоий” романининг муваффақияти учун калит бўлгани, шубҳасиз.

Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, ҳар қандай шоҳ асар ёзувчининг мураккаб руҳий эволюциясининг маҳсулидир ва бу эволюция ўзининг жуда чуқур тадқиқини ҳар доим талаб этади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ижодкор руҳияти - мураккаб олам