Ўзбекистон VIII Халқаро армия ўйинларининг 5 та йўналишига мезбонлик қилади

Ўзбекистон VIII Халқаро армия ўйинларининг 5 та йўналишига мезбонлик қилади
34 та йўналишни қамраб олган мусобақаларда 37 та давлатдан 275 та жамоалар ўзаро беллашади. Хусусан, мамлакатимиз ҳудудида илк бор мусобақаларнинг 5 та йўналиши бўлиб ўтади.

Миллий армиянинг куч-қудрати ва салоҳияти, юрт ҳимоячиларининг жанговар шайлиги ва касбий тайёргарлигини амалда яққол намоён этадиган “АрМИ-2022” халқаро армия ўйинлари жорий йилнинг 13 августидан 27 август кунига қадар дунёнинг 12 та давлат ҳудудида ўтказилади.

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда мудофаа вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби, Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи полковник Отабек Юлдашев ахборот берди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу сафар нуфузли мазкур VIII Халқаро армия ўйинларининг 20 та йўналишида иштирок этади. 34 та йўналишни қамраб олган мусобақаларда 37 та давлатдан 275 та жамоалар ўзаро беллашадилар. Хусусан, мамлакатимиз ҳудудида илк бор мусобақаларнинг 5 та йўналиши бўлиб ўтади. Жиззахдаги “Фориш” полигонида “Дала ошхонаси” ва “Қуролсоз уста” мусобақалари, Самарқанддаги “Сазаган” полигонида “Хавфсиз муҳит”, Шарқий ҳарбий округда “Йўл патрули” ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Содиқ дўст” мусобақаси ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоалари Россия ҳудудида ўтказиладиган “Эльбрус ҳалқаси”, “Автозирхли танк-техника устаси”, “Қўшинлар разведкаси аълочиси”,
“Танк биатлони”, “Ҳарбий-тиббий эстафета”, “Ҳарбий ралли”, “Муҳандис формуласи” мусобақаларида, Мўғулистонда “Отлиқ марафон”, Беларусь Республикасида “Ишончли қабул” ва “Қутб юлдузи”, Қозоғистонда “Армия тактик ўқчиси” ва “Меридиан”, Венесуэлада “Мерганлик марраси”, Жазоирда “Десант взводи” ҳамда Эронда “Профессионал мерган” йўналишларида иштирок этади.

Мамлакатимиз ҳудудида бўлиб ўтадиган барча мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўрилган. Яъни, барча ҳудудларда, полигон ва ўқув марказларида мусобақа иштирокчилари учун замонавий ва қулай шароитлар яратилган. Ўзбекистонга келадиган хориж давлатлари ҳарбий жамоалари учун диққатга сазовор ва тарихий обидаларга экскурсиялар, маданий ва дам олиш ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, барча ҳудудларда сўзлашувчи имкониятини берувчи видеоконференц алоқа тизими, жамоа иштирокчилари учун WI-FI ҳудудлар, 200 Мбит/с гача юқори тезликдаги интернет хизматлари, валюта айирбошлаш шаҳобчаси, маҳаллий мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, савдо нуқталари ҳамда матбуот марказлари ташкил этилган.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси 2021 йилда ўтказилган халқаро армия ўйинларида 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаган ҳамда жами 37та рекор натижадан 10 тасини мамлакатимиз ҳарбий хизматчилари янгилаган эди. Эътиборлиси, унда 42 та давлатнинг жами 277 та жамоаси ўзаро куч синашган, мамлакатимиз нуфузли мусобақаларнинг 24 йўналишида иштирок этган.

Юртдошларимизнинг бу каби ютуқларини кўриб, бугун миллий армиямизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлар ўз самарасини бераётганига амин бўламиз.

Ишончимиз комилки, бу йил ҳам мамлакатимиз ҳамда халқаро майдонларда бўлиб ўтадиган мусобақаларда ҳарбий хизматчиларимиз юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, давлат байроғини баланд кўтарган ҳолда совринли ўринларга эга бўладилар.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
коммуникациялар департаменти

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистон VIII Халқаро армия ўйинларининг 5 та йўналишига мезбонлик қилади