Савол: Мен топширган йўналишга қанча абитуриент ҳужжат топширганини қандай билсам бўлади?
Жавоб: mandat.dtm.uz сайти орқали.
Давлат тест марказининг mandat.dtm.uz сайтига 2022-2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди.
Эндиликда абитуриентлар мазкур сайт орқали тегишли олий таълим муассасаси, таълим йўналиши, таълим тили ва шаклини танлаган ҳолда мазкур таълим йўналишига қанча абитуриент рўйхатдан ўтганини кўришлари мумкин.
Шунингдек, абитуриентларни ID рақами орқали қидириш имконияти ҳам мавжуд бўлиб, “Батафсил” тугмаси босилганда қуйидаги маълумотлар акс этади:
- абитуриент танлаган олий таълим муассасалари;
- ОТМ доирасида танланган таълим йўналишлари;
- таълим йўналишлари қайси таълим шакллари доирасида танлангани;
- давлат гранти асосидаги қабул режаси;
- тўлов-контракт асосидаги қабул режаси;
- таълим тили (тест топшириқлари шу тилда берилади);
- танлов устуворлиги (танлов қандай амалга оширилиши).
Бундан ташқари, абитуриентлар тест синовида иштирок этганидан сўнг, тест натижаларини ҳам мазкур сайт орқали билишлари мумкин бўлади.