Қовуннинг шифобахш хусусиятлари

Қовуннинг шифобахш хусусиятлари
Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бугунги кундаги долзарб масалалардан ҳисобланади. Бунинг учун йил давомида турли озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш борасида илмий асосланган инновацион технологиялар яратилиши мақсадга мувофиқ.

Қовуннинг озуқавийлик аҳамияти ниҳоятда катта бўлиб, инсон саломатлигига кучли таъсир этувчи ажойиб тансиқ маҳсулот ҳисобланади.

Ўзбекистон қовунлари ўзининг ширинлиги, бетакрор мазаси, ҳиди, узоқ муддат сақланиши билан бутун дунёга машҳур.

Ҳозирги кунда полиз маҳсулотларига бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Зотан, полиз экинлари маҳсулоти бўлган қовунда инсон саломатлиги учун бир қанча фойдали хусусиятлар мавжуд.

Истеъмолга тўлиқ етилиб пишган ширин, ёқимли мазали, хушбўй ҳидли, сершира меваси ишлатилади. Уни янги узилган, қуритилган – қоқи, баъзан зираворлаб сиркаланган (одатда тўлиқ пишмаган мевани) ҳолида ҳам истеъмол қилинади. Мевасидан мураббо, жем, компот пиширилади, шунингдек шира, қовун асали ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади. Қовун муҳим аҳамиятли, тўйимли ва шифобахш озиқадир.

Халқ табобатида қадимдан қовун турли касалликларни даволашда кенг қўлланиб келинади. Ундан ўз вақтида Ибн Сино ҳам кўп фойдаланган. Мева этини бод, ўпка сили, подагра касалликларини даволашда ишлатишга тавсия этган. Қовун қабзият ҳолларда ва бавосил касаллигида сурги ҳамда йўтал ва яллиғланишга қарши, сийдик ҳайдовчи, организмдан гижжаларни туширувчи восита сифатида қўлланилади. Қовунни юмшоқ эти ҳамда унинг шираси чанқоқни яхши қондиради ва нерв (асаб)ни тинчлантиради.

Ўзбекистонда ҳозирги вақтда қовуннинг 160 дан ортиқ навлари тарқалган бўлиб, улар бир-биридан тезпишарлиги, ҳосилдорлиги, касалликларга ва бошқа ноқулай шароитларга бардошлилиги, таъми, сақланувчанлиги, ташилувчанлиги, қайта ишлаш ва қуритишга яроқлилиги кабилар бўйича фарқланади. Қовун навлари мевасининг қанддорлиги 10,4-14,9%гача бўлади.

Қовун меваси жуда сершира бўлиб (92%гача сув сақлайди), таркибида 4,5-20% қандлар (сахароза, глюкоза, фруктоза ва бошқа қандлар), органик (олма, лимон) кислоталар, витамин С, В1, В2, РР, Р ва Е, каротин, пантатен ва фолий кислоталар, пектин, хушбўй ва бошқа моддалар бор. Қовунни ейиладиган юмшоқ қисмида кўп миқдорда темир, калий ва бошқа элемент тузлари бўлади. Уруғи ҳам биологик фаол моддалар (25%дан ортиқ ёғ, қандлар, оқсил ва бошқа бирикмалар)га бой.

Қовундаги сув миқдори инсон организми учун керак бўладиган сув балансини тўлиқ қондириш хусусиятига эгалиги ҳам фанда ва кундалик ҳаётда ўз исботини топган. Шунинг учун ҳам қовунни парҳез маҳсулотлари қаторига киргизиш мумкин.

Қовун уруғи қайнатмаси, ейдиган юмшоқ қисми ва мева шираси сийдик ҳайдовчи восита сифатида буйрак ва сийдик йўллари, ўт ҳайдовчи сифатида жигар, ўт қопи ва йўллари касаллигида ишлатишга тавсия этилади. Бу касалликларда қовунни фойдаси катта.

Қовунда енгил ҳазм бўладиган қандлар кўп сақланади. Шунинг учун тўлишиш (семириш)га мойил бўлган ва қанд (диабет) касаллиги билан оғрийдиган беморларга истеъмол қилиш тўғри келмайди. Акс ҳолда беморнинг аҳволи оғирлашади. Шунингдек таомларга аллергияси бор шахслар ҳам қовун истеъмол қилишдан ўзини сақлаши лозим.

Бундан ташқари, қовун таркибида мавжуд бўлган юқори миқдордаги каротиноидлар саратон касаллиги ривожланишининг олдини олиш ва тўхталишга ёрдам беради. Қовун таркибидаги аденозин антикоагулянти қон парчаланишини фаоллаштириб, юрак ва қон томир касалликлари, яъни инсультнинг олдини олади. Калий моддаси ҳам юрак ва қон томир фаолияти тизимини яхшилаб, гипертония касаллиги келиб чиқишини тўхтатади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қовуннинг шифобахш хусусиятлари