Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига компенсация берилади

Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига компенсация берилади
2022 йил 26 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Туризм соҳаси субъектлари учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 407-сон қарори қабул қилинди.

Қарор асосида оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган, умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлар бўйича уларнинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация берилади. Компенсация Иқтисодий тараққиёт ва камбағалчиликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Шунингдек, эндиликда туристик ахборот марказларини чегара ўтказиш пунктларида ҳам барпо этиш мумкин. Улар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида бепул жойлаштирилади.

Қабул қилинган қарорга мувофиқ ўтовли ва чодирли оромгоҳлар хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда, оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни ўрганиш далолатномаси асосида уларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

Маълумки, бугунги кунда инвесторларга янги қурилган меҳмонхонаси 3 юлдузли тоифага ва 50 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга ёки 4 юлдузли тоифага ва 100 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга бўлганда субсидия ажратилади. Қарорда «янги қурилган меҳмонхона» тушунчаси мустаҳкамланган бўлиб, унга мувофиқ тасдиқланган лойиҳа асосида капитал бино ва иншоот сифатида қурилган ёки охирги ўн йилда меҳмонхона фондида мавжуд бўлмаган ҳолда қайта қурилган меҳмонхона янги қурилган меҳмонхона ҳисобланади. Шунингдек, қурилиш жараёнида ўзгартирилган лойиҳа бўйича (меҳмонхонани реконструкция ва (ёки) реновация қилиш бундан мустасно) жойлаштириш воситаси сифатида қурилиб, янгидан ишга туширилган объект ҳам янги қурилган меҳмонхона сифатида қайд этилади, деб хабар беради Туризма ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига компенсация берилади