Маълум бўлишича, туманнинг Қатор терак маҳалласида яшовчи Х.Ш. ва Жума шаҳри Сазағон маҳалласида яшовчи Ж.Ш. маст ҳолда «Жума автобошбекати»да киракаш Ж.Б. билан уларга йўналишга чиқиши учун пул тўламаганлигини важ қилиб, жанжал қилмоқчи бўлган.
Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жанжални ташкил қилмоқчи бўлган шахслар шу бекатда киракашлик қиладиган ҳайдовчилардан “ўлпон” талаб қилиш билан шуғулланишлари аниқланган.
Шундан сўнг, тадбир ташкил қилиниб, жанжал бўлиши мумкин бўлган жойга махсус гуруҳ билан чиқилган ва ҳолатга алоқадор барча шахслар қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ҳозирда автотураргоҳларни ноқонуний равишда эгаллаб олиб, ҳайдовчилардан пул талаб қилиб келаётган гуруҳларни аниқлаш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
манба