Қорамолчиликда сигирларнинг кўп сут бериши учун нима қилиш керак?

Қорамолчиликда сигирларнинг кўп сут бериши учун нима қилиш керак?
Аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда чорвачилик соҳасининг аҳамияти катта. Қорамолчилик чорвачиликнинг асосий тармоқларидан бўлиб, республикада етиштириладиган сут ва гўшт маҳсулотларининг асосий улуши ушбу тармоққа тўғри келади. Аҳолининг гўшт маҳсулотига бўлган талабининг 70 фоизи, сут маҳсулотига бўлган талабининг 95-97 фоизи қорамолчилик ҳисобига қондирилади. Саноатнинг чарм маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган чармнинг қарийб ярми қорамолчилик маҳсулотларидан олинади. Шу сабабли, ушбу соҳани янада ривожлантиришда чуқур илмий таҳлилларга асосланган тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади. Самарқанд давлат университети биология факультети магистри Дилсора Наҳангова “Қорамоллар рационини инновацион яхшилашнинг айрим физиологик ва маҳсулдорлик кўрсаткичларига таъсири” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Илмий раҳбари биология фанлари доктори, профессор Бакриддин Зарипов.

-Сут қорамолчилигини ривожлантириш ва сутни жадал етиштиришда асосий вазифалардан бири бу тўла қийматли озиқлантиришни ташкил этиш орқали молларнинг ирсий имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқариш ҳисобланади, - дейди тадқиқотчи Дилсора Наҳангова, - Бунинг учун рационларнинг энергетик қийматини, витаминли ва минералли тўйимлилигини таъминлашда инновацион ечимлардан фойдаланиш зарурдир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг маълумотларига аосан 2050 йилга қадар, дунё аҳолисининг сони 9,7 миллиардга етиб бориши ҳамда бу глобаллашув жараёнда қишлоқ хўжалигини интенсив усулга ўтказиш ҳисобига озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 80 фоизга ошириш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлашда давлатлар ўртасида энг асосий ва стратегик вазифалардан ҳисобланади.

Тадқиқотимизнинг мақсади Голштин зотли соғин сигирларни озиқлантиришда, рационини инновацион яхшилашнинг айрим физиологик кўрсаткичларига таъсирини ўрганиш ва маҳсулдорлигини оширишда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Бунда сигирлар рационини инновацион яхшилаш мақсадида қанднинг протеин нисбатини меъёрлаштиришда рацион структурасини ўзгартириш, рационнинг протеинли ва минералли тўйимлилигини ошириш учун сунъий азот сақловчи модда – карбамид ҳамда тирикалсий фосфат минералли озуқавий қўшимчаларидан фойдаландик.

Шуни таъкидлаш жоизки, соғин сигирлар учун тўлақийматли озиқлантиришни ташкил этиш озуқадаги тўйимли ва бошқа ҳаётий зарур моддалар таркиби ҳақида билиш ҳайвонларни озиқлантириш асосини ташкил этади. Бунинг учун озуқаларда зоотехник таҳлил ўтказилиб, озиқ моддалари гуруҳига мансуб хом протеин, хом ёғ, клечатка, азоциз экстрактив моддалар ва қуруқ моддаларнинг таркиби аниқланади. Озуқаларни текширишда ҳар бир озиқ моддаси учун махсус таҳлил усуллари қўлланиши лозим. Соғиладиган сигирларни стационар шароитда, боғлаб озиқлантирилганида энг қулай ва арзон озуқа тури бўлиб силос ҳисобланади. Кўк ўтларни силослашнинг асосий моҳияти, силосланадиган ўтларнинг углеводларини ачиши натижасида органик кислоталарни ва силосланадиган массанинг кислоталилик даражасини пасайтиришдан иборатдир. Қиш мавсумида, боғлаб боқиладиган соғиндаги сигирларнинг озиқлантиришда асосий озиқа ҳисобланувчи силос тайёрлашнинг асосий манбаи бу маккажўхоридир.

Маълумки, соғиладиган сигирлар силосни жуда хуш кўриб иштаҳа билан истеъмол қиладилар ва унинг рациондаги миқдори кунлик рационнинг умумий тўйимлилик қийматининг 50% гача бўлган улушини ташкил қилиши мумкин. Шунингдек, Лавлаги, сабзи, картошка, топинампур каби илдиз мевалар соғиладиган сигирларнинг рационидаги тўйимли моддалари организм томонидан енгил ўзлаштириладиган углеводларнинг манбаи ҳисобланади, жуда яхши истеъмол қилинади, овқат ҳазми жараёнларига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга сут ажралишини яхшилайди.

Тадқиқотларимиз натижаларига кўра, соғин сигирларни учун тўла қийматли озиқлантиришни ташкил этиш учун, рацион таркибида 2 кг буғдой сомони ўрнини 4 кг қанд лавлаги билан алмаштириш, бир бош сигирга бир кунда 60 г карбамид ва 100 трикалций фосфат озуқавий қўшимчаларни қўшишни тавсия этган бўлардик. Бу орқали инновацион озуқа рационини тузишда сигирларнинг сут маҳсулдорлиги, лактация давомида сут ёғи ва оқсил чиқими, 1 кг ишлаб чиқарилган сут учун озуқа харажати, сигирларнинг клиник кўрсаткичлари, қоннинг айрим морофлогик кўрсаткичлари ошишига эришиш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қорамолчиликда сигирларнинг кўп сут бериши учун нима қилиш керак?