Тадқиқот: Колумб ўтининг қишлоқ хўжалигида аҳамияти қандай?

Тадқиқот: Колумб ўтининг қишлоқ хўжалигида аҳамияти қандай?
Колумб ўти – буғдойдошлар оиласининг жўхори туркумига мансуб кўп йиллик ем-хашак ўсимлиги бўлиб, ватани Аргентина. 1943 йилда Аргентиналик ботаник олим Лоренсо Пароди томонидан фанга киритган. Колумб ўти жўхорининг судан ўти турининг ғумай иштирокида чатиштирилиши натижасида пайдо бўлган табиий дурагай ҳисобланади.

Колумб ўти юқори маҳсулдорлик потенциалга эга, кўп йиллик, илдизи крахмалга бой, қурғоқчиликка ва шўрликка чидамли ўсимлик бўлганлиги учун бугунги кунда жўхори туркумининг бошқа турлари билан биргаликда интродукция ва селекция ишлари олиб борилмоқда. Колумб ўтидан дунё чорвачилигида асосан ем-хашак ва муқобил мақсадларда фойдаланилади. Ҳозирги вақтда Колумб ўти Австралия, Жанубий Африка, Ўрта ер денгизи мамлакатлари, Жанубий Американинг қурғоқчил тропик ва субтропик районларида кенг тарқалган. Колумб ўтининг қурғоқчиликка юқори чидамлилиги, тез ўсиши ва кўп йиллик ривожланиши кўпчиликда жуда катта қизиқиш уйғотди.

Самарқанд вилоятининг ўзига хос тупроқ-иқлим шароитларида ноанъанавий ем-хашак экини бўлган Колумб ўтининг биоэкологик хусусиятлари ва етиштириш агротехнологияси биринчи марта Самарқанд давлат университети ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси мудири, доцент Бурхон Авутхонов томонидан ўрганилган.

- Колумб ўти – кўп йиллик калта илдизли баланд ўсадиган тропик ва субтропик мамлакатларда кенг тарқалган ем -хашак ўсимлигидир, - дейди доцент Бурхон Авутхонов. - Республикамиз шароитида эса бир йиллик ўсимлик ҳобланади. Ўсимликнинг бўйи 250-350 см. гача етади. Ушбу ўсимлик попук илдизли бўлиб, ён томонга 180-200 см., пастга 80-90 см. гача кириб боради. Пояси тик ўсади, 4-8 тагача тупланади ва ҳар бири 8-12 тагача бўғим ҳосил қилади. Турнинг поялари туксиз 1 см. диаметрда, паренхима билан тўлдирилган ва кўп сондаги барглар билан қопланган. Барглари катта, туксиз, узунлиги 50-70 см., эни 2-4 см. Барглари ёйсимон томирланган, бир тупда 65 тагача етади. Колумб ўти ташқи белгилари бўйича судан ўтига ўхшайди. Икки жинсли гул. Меваси дон. Битта рўвагида 1600-2300 тагача дон бўлиб, узунлиги 40-45см. Уруғлари 92-100 кунда пишиб етилади. 1000 дона дон массаси 24-26 граммни ташкил этади.

Республикамиз шароитида Колумб ўтининг уруғлари апрелнинг иккинчи ярмида тупроқнинг 0-10 см. қатламида ҳарорат 150С дан юқори бўлганда қатор ораси 60 см. қилиб, 3-5 см. чуқурликка экилади Ҳарорат 180С га етганида яхши униб чиқади. Уруғларнинг нормал ўсиб ривожланиши учун оптимал ҳарорат 20-300С ни ташкил этади. Унинг уруғлик сарфи гектарига 8-10 кг. ни ташкил этади. Экилган уруғлар 9-11 кунда униб чиқади. Ўсимликнинг вегетасия даври 90-92 кундан 180-190 кунни ташкил қилади. Республикамизнинг суғориладиган майдонларида Колумб ўтини уч марта, буғдойнинг ўрнига экилганда эса, икки марта ўриб мўл ва сифатли яшил масса етиштириш мумкин.

Республикамиз шароитида апрель ойида экилган ўсимликларни уч марта ўриб, гектаридан 2000-2100 центнер, буғдойнинг ўрнига экилганда эса икки марта ўриб, гектаридан 1200-1300 центнер яшил масса олиш мумкин...

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистоннинг дунё тан олган дипломатик муваффақияти

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тарихий қисқа давр ичида минтақавий ва глобал жараёнларнинг таъсирчан иштирокчисига айланди. Ташкилот Евроосиё...
Кеча, 10:12

Самарқандда дунё ҳисоб илми вакилларини жам этган анжуман бўлиб ўтди...

Самарқанд давлат университетида академик Саидаҳмад Лақаевнинг 70 йиллик юбилейига бағишланган “Математик анализ ва унинг замонавий...
Кеча, 00:02

Буюк математиклар Самарқанд давлат университетида…

Самарқанд давлат университети математик физика ва функционал анализ кафедраси мудири, академик, «Дўстлик» ордени соҳиби Саидаҳмад Лақаев...
23-09-2022, 23:57

Россия ҳарбий хизматга мажбур бўлган россияликларга нисбатан Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритди

Россия Федерацияси Давлат Думаси ҳарбий хизматга мажбур бўлган россияликларга нисбатан Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритди. Енди...
20-09-2022, 17:40
1

Депутатлар сайёр қабулида қувасойлик фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ечим топилди

Қувасой шаҳар халқ қабулхонасида халқ депутатлари қувасой шаҳар кенгаши котибияти ташаббуси билан навбатдаги "депутатлар сайёр қабули"...
20-09-2022, 17:31
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тадқиқот: Колумб ўтининг қишлоқ хўжалигида аҳамияти қандай?