Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади

Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун Президент томонидан имзоланди

Қонун билан давлат органларида фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.

Давлат фуқаролик хизматини ўташда мазкур Қонун билан тартибга солинмаган муносабатларга Меҳнат кодекси қўлланилади.

Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.

Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.

Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак.

Президент томонидан тасдиқланадиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

Давлат хизматига давлат тилини биладиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Давлат хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси ва ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланади.

Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат:

базавий лавозим маоши;
кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўлов;
малака даражаси учун қўшимча тўлов;
энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришганлик учун устама;
ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловлар.

Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади.

Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ўхшаш янгиликлар

  1. реалист 12 август 2022 08:57
    Буни қонун дейиш, менимча нотўғри.
    Тўғрироғи,«мустасно ва қонундан ташқари шахслар рўйхати» дейилса тўғри бўларди.
    Чунки битта «қонун» ичида шунча «истисно ва қонундан ташқари шахслар» бўлиши,«қонунни» абсурд ҳолга келтирган.
    Ахир бизда «қонун хамма учун бир» ку, ёки ундай эмасми?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади