Самарқанд жаҳон илм-фани марказига айланмоқда...

Самарқанд жаҳон илм-фани марказига айланмоқда...
Самарқанд давлат университетига Жанубий Кореянинг Донг-А университети президенти, профессор Hae Woo Lee бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонларни Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов қабул қилди.

Самарқанд жаҳон илм-фани марказига айланмоқда...

Ташрифдан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, магистратура ва докторантура ихтисослиги бўйича қўшма таълим дастурларини амалга оширишдир.



- Жанубий Кореянинг Донг-А университети 1946 йилда ташкил топган. Мазкур университетда 58 факультет мавжуд бўлиб, йигирма минг талаба таҳсил олади, дейди, - профессор Ҳаэ Воо Леэ. – Донг-А университети технология, аниқ, гуманитар, либерал фанлар, археология, муҳандислик, тиббиёт, спорт, инсон ресурсларини бошқариш, молекуляр биология, ИТ, соҳасига йўналтирилган бўлиб, асосан магистратура ва докторантура ихтисослиги бўйича кадрлар тайёрлайди. Бугунги ташрифимиз ҳар иккала университет учун ҳам манфаатли бўлишига ишонаман. Самарқанд давлат университети билан доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни асосий мақсад қилганмиз. СамДУ маъмурияти юқоридаги йўналишлар бўйича магистратура, докторантурада ўқиш истагида бўлганларни тавсия қилса, амалий ҳамкорликка тайёрмиз…



Самарқанд давлат университети тарих факультети декани, профессор Дилфуза Жўрақулова томонидан археология соҳасида ҳам ҳамкорликни амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш таклифи илгари сурилди. Шунингдек, Кореяда олиб бориладиган археолгик қазишмаларда Самарқанд давлат университетининг археологлари иштирок этиши ҳамда соҳага оид дарслик ва адабиётлар алмашинуви кераклиги таъкидланди. Бунга жавобан, профессор Hae Woo Lee Донг-А университети археологлари Кореянинг энг яхши соҳа мутахассислари деб эътироф этилганлигини ва бу таклифни амалга ошириш бўйича шартнома тузилишини билдирди.



Тадбир якунида меҳмонлар Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факультетидаги 2+2 таълим дастури бўйича ўқишини Кореяга давом эттирадиган талабалар билан суҳбатлашиб, Корея маданият маркази билан танишди. Шунингдек, ҳамкорлик меморандуми имзоланди.




Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд жаҳон илм-фани марказига айланмоқда...