Президент қарорига мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Бунда:
- халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
- халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдоридаги тартиб амал қилинади.
Шунингдек, ХТВ тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва "Болалар кутубхоналари" ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.
манба