Маржона Маликова, Самарқанд давлат университети талабаси, Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиси, “Келажак бунёдкори” медали соҳибаси:
-Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан “Келажак бунёдкори” медалини қабул қилиб олдим. Таассуротларим жуда улкан. Ушбу медаль Ватанимиз келажагини бизга ишониб топширилиши демак. Медалга қўшиб, Ватан, миллат ишончини ҳам қўшиб кўксимизга қадашгандек гўё. Ушбу эътироф олдимга қўйган мақсадларим йўлида янги куч ва шижоат бахш этувчи, ортимда шундай буюк Ватан турганини англатиб турувчи восита бўлди, десам хато бўлмайди. Шу даражага етиб келишимда мени қўллаб-қувватлаган ота-онам, яқинларим, қадрдон Самарқанд давлат университети жамоасига ўз миннатдорлигимни билдираман. Ота-онамнинг кўзларида ҳам чексиз қувонч. Отам - Абдумажид Хуррамов Самарқанд давлат университети доценти. Менинг шахматга кириб келишимда сабабчи, менга шахматни ўргатган илк устозим отам бўлади. Мен ушбу медалимни шу инсонга бағишлайман.