Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Пахтачи туман ихтисослаштирилган мактабнинг очилиш маросими ўтказилди.
Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов, Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова иштирок этиб, туман аҳли ва ўқувчиларни мазкур янги таълим даргоҳи билан табриклади.
Рустам Холмуродов ўқувчиларга бугун Янги Ўзбекистонда илм-фанга бўлган эътибор замирида билимли, замонавий фикрлайдиган келажак авлодни тарбиялаш мужассамлашганлигини таъкидлади. Ўқувчиларнинг ўқиши, илм олиши учун ҳозирги вақтда керакли барча шароитлар яратиб берилганлиги, уларнинг олдидаги асосий вазифа фақатгина ўқиш, чет тилларини ўрганиш лозимлигини айтиб ўтди.