Айрим компанияларда монополия тўғрисидаги қонун талаблари бузилганда мутасаддиларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда

Айрим компанияларда монополия тўғрисидаги қонун талаблари бузилганда мутасаддиларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда
10 та давлат компаниясида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда, дея хабар қилди Sof.uz.

Яқин йилларда давлат органлари ва компанияларида қонунчилик талабларига мувофиқликни ички таъминлаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган. Ҳужжат Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тайёрланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, сўнгги йилларда 1400дан ортиқ рақобатга қарши ҳаракатлар аниқланган бўлиб, уларнинг 78 фоизи давлат органлари ва давлат иштирокидаги компаниялар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Жумладан, 2020 йилнинг 1 январига қадар қуйидаги ўнта давлат компаниясида синов тартибида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда:

«Кварц» АЖ
«Асака» АТБ
«GM Uzbekistan» АЖ
«Олмалиқ ТМК» АЖ
«Ўзтрансгаз» АЖ
«Ўзпахтасаноат» АЖ
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ
«Минтақавий электр тармоқлари» АЖ
«Қизилқумцемент»
Қарор лойиҳасида монополияга қарши комплаенс тизими:

2020 йил 1 июндан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва устав капиталида 50 ёки ундан ортиқ фоиз акциялар давлатга тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурий тартибда;
2022 йил 1 январдан устав капиталида 50 ёки ундан ортиқ фоиз акциялар давлатга тегишли бўлган хўжалик юритувчи жамиятлар юридик шахслар ҳамда уларнинг шўъба корхоналарига мажбурий тартибда;
хусусий компаниялар учун тавсиявий тартибда.
Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилаётган давлат органлари ва компанияларида монополия тўғрисидаги қонун талаблари бузилган тақдирда, мутасадди шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда.

Март ойида Антимонополия қўмитаси Рақобатни ривожлантириш стратегияси лойиҳасини эълон қилган эди. Унда 2023 йилгача энг камида 80 фоиз монопол компанияларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Айрим компанияларда монополия тўғрисидаги қонун талаблари бузилганда мутасаддиларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда