Истеъмолчининг қарийб 2 йиллик муаммоси ҳал этилди

Истеъмолчининг қарийб 2 йиллик муаммоси ҳал этилди
Навоий вилояти Хатирчи тумани “Новжа” МФЙда яшовчи Нуриддин Примов 2020 йилда 13 миллион сўмга кредит эвазига олган мотокультиватори бир ой ҳам ишламасдан бузилиб қолди.

Ўша вақтда ер ҳайдаш мавсуми бўлгани боис, ускунадан тезроқ даромад олишни режалаштирган фуқаро уни “Дамариқ” МФЙда фаолият кўрсатувчи уста – “ЯТТ Қодиров Дилшод Маҳмудович”га ўзаро оғзаки келишув асосида таъмирлашга топширади ва бунинг учун олдиндан 500 минг сўм пул беради.

Ускунани бир ҳафтада таъмирлашга ваъда берган уста ҳафталар, ойлар ўтсада сўзининг устидан чиқмайди. Мотокультиваторни олиб кетишга келган фуқаро ускунаси ўрнида бир уюм эҳтиёт қисмларни кўради ва бу ҳолат юзасидан масъул идораларга мурожаат қилсада ҳеч қандай натижага эриша олмай сарсон-саргардон бўлади.

Ниҳоят Н.Примов Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Хатирчи тумани бўлимига шикоят аризаси билан мурожаат қилади.

Федерациянинг туман жамияти масъул ходимлари ушбу мурожаатни маҳалла фаоллари, устахона жойлашган “Бек Сардор Хатирчи” корхонаси раҳбарияти иштирокида ўрганиб, уста Д.Қодировга “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун, истеъмолчига савдо ва хизмат кўрсатилишида истеъмолчининг ҳақ-ҳуқуқлари бўйича аниқ тушунтиришлар берилди.

Қонунни ва вазиятни тўғри англаган уста мотокультиваторни янги эҳтиёт қисмлар билан жиҳозлаб, эгасига топширди. Шундай қилиб фуқаронинг 13 миллион сўмлик мулки қайтарилди. [code][/code]

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
Кеча, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05

Самарқанд давлат университети Эроннинг Шараф технология университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган...
28-06-2024, 15:25

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топширилди…

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади” номли битирув...
21-06-2024, 23:17
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Истеъмолчининг қарийб 2 йиллик муаммоси ҳал этилди