Буюк математиклар Самарқанд давлат университетида…

Буюк математиклар Самарқанд давлат университетида…
Самарқанд давлат университети математик физика ва функционал анализ кафедраси мудири, академик, «Дўстлик» ордени соҳиби Саидаҳмад Лақаев таваллудининг 70 йиллигига бағишланган “Математик анализ ва унинг замонавий математик физикага татбиқлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Буюк математиклар Самарқанд давлат университетида…

Нуфузли конференцияда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, СамДУ ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов, Ўзбекистон Қаҳрамони, академик Шавкат Аюпов, академик Шавкат Алимов, академик Азимбой Саъдуллаев, ЎзР ФА В.И Романовский номидаги Математика институти профессори Равшан Ашуров, Миссури университети (Колумбия) профессори Константин Макаров, Виктория университети (Канада) профессори Амирали Баниасади ва бошқалар иштирок этди…



- Самарқанд давлат университети илм-фан маркази ҳисобланиб, етук олим ва алломалар етишиб чиққан улуғ даргоҳдир, - дейди Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов. - Университетда амалга оширилаётган ишлар жаҳон олимлари ва мутахассислар томонидан эътироф этилмоқда. Буни хорижий давлатлардан иштирок этаётган нуфузли меҳмонлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Саидаҳмад Лақаев бошчилигидаги Самарқанд математика мактаби Ўзбекистон илм-фанининг юқори поғонасидан жой олган десам, адашмаган бўламан…



- Саидаҳмад Лақаев Ўзбекистондаги 7 нафар математик академиклардан бири, - дейди академик Шавкат Аюпов. - Олим билан бирга 30 йилдан буён ишлаб келамиз. Моҳир педагог, маҳоратли математик. Жаҳон математика анализ илмининг устуни Саидаҳмад Лақаевни нафақат олим, балки етук инсон сифатида биламан. 5 фан доктори, 13 нафар фан номзодини тайёрлаб, ўз илмий мактабини yaratgan...Bugungi конференция сабаб жаҳон математиклари билан бир ерга йиғилганимиздан хурсандман. Конференциянинг ишига омад тилайман…

Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Буюк математиклар Самарқанд давлат университетида…