“Сувсоз” корхонаси сайтида совуқ сув нархи оширилгани ҳақидаги хабар йўқолиб қолди

“Сувсоз” корхонаси сайтида совуқ сув нархи оширилгани ҳақидаги хабар йўқолиб қолди
Бутун эрта тонгдан ОАВда Тошкент шаҳрида совуқ сувнинг нархи оширилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Табиийки барча ОАВ корхона сайтига ҳавола бериб янгиликларни ёритган.

Лекин айни пайтда корхона сайтида бу маълумот йўқ.

Шу ўринда телеграмдаги "ZedNews" канали сув нархи оширилиши билан боғлиқ янгиликни қуйидагича ёритган.

"Аслида...

Қонунчиликка кўра, коммунал хизматлар нархи ошадиган бўлса, камида 15 кун олдин ОАВда эълон қилиниши керак. "Сувсоз" ва бошқа коммунал корхоналар истеъмолчиларни ҳар доимгидек бир тийинга олмайди ва шунинг учун истаган пайтида эълон қилаверади.

Хўш, унда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси деган ташкилот нима қилиб ўтирибди? Ҳеч бўлмаса, улар истеъмолчини ҳимоя қилсин. Қаёқдаги майда-чуйда ахборотлар билан оғиз кўпиртиришни билишади-ку.

Яқинда Тожикистонда коммунал тўловлар нархи оширилганда депутатлар жиддий қаршилик қилганди. Қани халқ сайлаган депутатларимиз? Кўзбўямачиликка муаммолар кўтариб чиққунча мана шунақа нарх ошган пайтларда ҳам ўзларини кўрсатишсин!" - деб ёзади "ZedNews".

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Сувсоз” корхонаси сайтида совуқ сув нархи оширилгани ҳақидаги хабар йўқолиб қолди