Тинчлик ва тараққиёт

Тинчлик ва тараққиёт
Президентимизнинг хорижга сафарларини диққат билан кузатаман. Ўзбекистон раҳбарининг тинчлик ва тараққиёт мақсадида жаҳонга интилаётгани халқаро ҳамжамият томонидан ҳам эътироф этилаётгани, бутун халқимизга фахр-ифтихор бағишлайди. Венгрияга бошланган расмий ташриф ҳам ўзаро манфаатли бўлишига ишонаман...


Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган замонда геосиёсий зиддиятлардан ҳоли бўлган муносабатлар тизими ҳар томонлама зарур ҳисобланади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, барча соҳалардаги ҳамкорлик ва дўстона алоқалар барқарор тинчлик ва тараққиётнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Ўзаро дўстлик, давлатлараро иқтисодий шериклик, ижтимоий-гуманитар алоқаларнинг йўлга қўйилиши, цивилизациялараро мулоқот умумий хавфсизлик ва барқарор ривожланишнинг муҳим шартидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга ташрифи замирида ҳам ана шундай муҳим мақсадлар мужассамлашган.

Замонавий босқичда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани алоҳида эътирофга лойиқ.

2016 йилдан бошлаб, Ўзбекистон ва Венгрия муносабатларида муҳим давр бошланди. Худди шу йили Тошкентда Венгрия элчихонаси фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур даврдан бошланган янгича муносабатлар бугун яна бир поғона юксалишига ишонаман.

Тинчлик ва тараққиёт

Бугунги тинчлик асосий мақсад сифатида қўйилган замонда мамлакатларнинг, шу жамладан Шарқ ва Ғарб халқларининг дўстона муносабатлари заруратга айланган. Тарих ҳақиқатларидан маълумки, миллатлар ўртасидаги дўстлик ришталари, энг аввало, маданий алоқалар, илм-фан, санъат ва адабиёт орқали юзага чиққан.

Сиёсий-иқтисодий ҳамкорлик илм-фан очиб берган йўллар воситасида ривожланган. Шу боисдан илм-маърифатнинг мамлакатлар тараққиётида бош мезон вазифасини бажариши айни ҳақиқат. Ўзбекистон ва Венгриянинг илм-фан, шу жумладан таълим соҳасидаги ҳамкорлиги ана шу ҳақиқатга мос келади.

2021 йил июнь ойида Ўзбекистон-Венгрия ректорлар форуми ўтказилди. Форум доирасида Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлигининг дипломатик академия ва “Stipendium Hungaricum” дастури бўйича давлат котиби Доктор Оршоля Пачай-Томасич бошчилигидаги Венгрия ректорлари делегациясининг Самарқандга ташрифи амалга оширилди.

Ташриф муносабати билан Самарқанддаги олий ўқув юртлари раҳбарлари Венгриянинг ўнга яқин олий таълим муассасаси ректорлари билан учрашди. Олиб борилган музокаралар натижасида Венгриянинг бир қатор университетлари билан ҳамкорлик бўйича битимлар имзоланди. Келишув доирасида таклиф этилган шерикликни мустаҳкамлаш учун қатор грант лойиҳалар, талабалар ва ўқитувчилар алмашинувига доир дастурлар илгари сурилди.

Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон талабалари учун Венгрияда ўқиш бўйича ажратилган стипендиялар йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2021 йилдан бери ушбу стипендиялар сони 150 тага етди. Университетлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик “Erasmus” лойиҳалари доирасида амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, Самарқанд давлат университети Ўзбекистон-Венгрия ректорлар форуми давомида олиб борилган келишувлар натижасида Венгриянинг Дебрецен, Эотвос Лоранд, Дунаэйварош, Семмелвейс ва Ниерадҳаза каби ўнга яқин университетлари билан манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Мазкур ҳамкорлик доирасида Самарқанд давлат университетининг бир қатор тадқиқотчилари ушбу университетларда ўқишга жўнатилган. Айни пайтда улар ўз йўналишлари бўйича венгриялик олимлар билан биргаликда тадқиқот олиб бормоқда.

Ушбу алоқалардан асосий мақсад аниқ ва табиий фанлар, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, ахборот технологиялар каби бир қатор соҳаларда етук кадрлар тайёрлаш, иккала мамлакат учун муштарак бўлган муаммоларни биргаликда бартараф этиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш каби долзарб масалалар кўзда тутилган.


Бугунги кунда ҳамкорлик юзасидан талабалар алмашинуви ҳамда биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича бир қатор салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Самарқанд давлат университети олим ва тадқиқотчилари Венгрия университетларида илмий тадқиқот олиб бораётгани, икки мамлакат олимларининг биргаликда илмий лойиҳалар устида ишлаётганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Отабек Умаров, Самарқанд давлат университети оптика кафедраси мустақил тадқиқотчиси, Венгриянинг Дебрецен университети докторанти:



- Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи мазкур мамлакатда жуда кўтаринкилик билан қабул қилинмоқда. Ғарбда Ўзбекистонга, айниқса, Янги Ўзбекистонга қизиқиш катта. Европа давлатлари, шу жумладан Венгрия томони ҳам Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ислоҳотларга бефарқ эмас. Халқаро экспертлар Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистонга энг барқарор ва тараққий этаётган мамлакат сифатида қарайди. Айниқса, инсон ҳуқуқлари, матбуот эркинлиги борасидаги Ўзбекистон ташаббуслари қизғин кутиб олинмоқда. Мен илмий тадқиқот олиб бораётган Дебрецен университети Европанинг энг қадимий университетларидан бири ҳисобланади. Мазкур таълим даргоҳи билан Самарқанд давлат университети ўртасида, ҳамкорликда йўлга қўйилаётган таълим дастурлари тобора кенгаймоқда. Келажакда Ўзбекистонда бу университетнинг филалилини очиш ҳам режалаштирилган...

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида кенг кўламда савдо-иқтисодий, таълим, инвестициявий, қишлоқ хўжалиги, молиявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Эътиборли тарафи шундаки, ҳозирги кунда Европа иттифоқи давлатлари орасида Венгрия Ўзбекистон билан турли йўналишларда, айниқса, таълим соҳасида кенг қамровли ҳамкорликни амалга ошираётган давлатлардан бири ҳисобланади. 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, Венгрияда ўзбекистонлик талаба ва тадқиқотчилар учун ажратилган грантлар сони оширилган, яъни ҳар йили икки юз нафарга яқин талаба учун Венгриянинг нуфузли ОТМ ларида грант асосида таҳсил олиш имкониятлари яратилгани бунинг ёрқин далилидир.

Ўзбекистоннинг Венгрия билан кенг кўламли ҳамкорлик ришталари, шу жумладан таълим соҳасида янги кўринишдаги алоқалар йўлга қўйилаётгани алоҳида эътиборга сазовор. Венгриянинг ўнга яқин университети жаҳоннинг топ-1000 талик университетларига киради ва уларда замонавий технологиялар асосида таълим бериш йўлга қўйилган. Умид қиламизки, бу ҳамкорлик яқин келажакда янада ривожланади.

Илм-маърифатга асосланган ҳар қандай йўл равон бўлади ва улуғвор мақсадлар сари етаклайди. Мамлакатларимиз орасидаги ҳамкорлик пойдевори илм-фан соҳасидаги алоқалар замирида қурилгани ушбу ҳақиқатга айнан мос келади.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистон ва Венгрия ўзаро ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга интилмоқда. Мамлакатларимиз ўртасида барча соҳаларда олиб борилаётган ҳамкорлик алоқалари қаторида илм-фаннинг интеграциялашуви, уни ҳаётга татбиқ этишдан муштарак манфаатдорликнинг мавжудлиги таҳсинга сазовор.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифидан сўнг ўзбек ва венгер халқлари ўртасидаги чуқур тарихий илдизга эга бўлган ўзаро ҳамкорлик ва самимий дўстлик янги босқичга кўтарилишига ишонаман.

Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тинчлик ва тараққиёт