Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони, Самарқанд давлат университети битирувчиси Давлат Бобоновга!

Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони,  Самарқанд давлат университети битирувчиси  Давлат Бобоновга!
Ҳурматли Давлат Ҳусниддинович !

Сизни бугунги тарихий ғалабангиз билан чин қалбимдан табриклайман.

Бугун Сиз Ўзбекистон ёшларининг нималарга қодир эканлигини амалда кўрсатдингиз. Ватанимиз байроғини юксакларга кўтардингиз. Сизнинг ғалабангиз бутун ўзбек халқининг ғалабасидир.

Чемпионлик шоҳсупасида, олтин медални, Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан олишингиз барчамизга фахр-ифтихор бағишлайди.
Эл-юртимизнинг ишончини оқлаб, мустақил Ўзбекистон спорти тарихида ёрқин саҳифа очган оламшумул зафар соҳиби бўлган Сиз каби жасур ва ватанпарвар ёшларимиз сафи тобора кенгайишига ишонаман.

2021 йил 28 июль санаси жаҳон спорт тарихига, Самарқанд давлат университети битирувчиси Давлат Бобоновнинг «Токио-2020» Олимпиадасининг бронза медалини қўлга киритгани, олтин ҳарфлар билан муҳрланган бўлса, бугунги ғалабангиз, Жаҳон чемпиони мартабасига эришганлигингиз яна бир бор тарих зарварақларидан ўрин олди.

Сизнинг бу оламшумул ғалабангиз – Самарқанд давлат университети жамоасини қувонтирди.

Мен Самарқанд давлат университети номидан Сизни самимий қутлайман. Отангиз - Ҳусниддин Бобоновга, онангиз Нурия Бобоновага ўзимнинг чексиз миннатдорлигимни билдираман. Сизга таълим-тарбия берган устозларингизга раҳмат…

Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори, Сенатор,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
Кеча, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони, Самарқанд давлат университети битирувчиси Давлат Бобоновга!