“Самарқанд давлат университетини танладим...”

“Самарқанд давлат университетини танладим...”
Cамарқанд давлат университети филология факультети талабаси, шашка бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Маҳбуба Ҳалилова билан суҳбат

-Нима учун айнан шашка спорт турини танлагансиз?

- Шашкани танлашимга асосий сабаб бу – оилавий муҳит. Дадам ва амакиларим шашка билан шуғулланган. Уларнинг таъсирида бу спорт турига қизиқишим ортди. Мактабда бошланғия синқ вақтимдаёқ шашка тўгаракларига борардим. Мураббийим - Самарқанд вилояти шашка федерацияси раиси, шашка бўйича халқаро тоифадаги гроссмейстер Амирулло Абдуллаев.

“Самарқанд давлат университетини танладим...”


-Энг эсда қоларли ғалабангиз қайси?

-17 ёшгача фақат республика чемпионатларида иштирок этганман. 18 ёшимда Осиё чемпионатига чиқдим ва Осиё чемпиони бўлдим. Бу ғалабам ҳаётимда унутилмас воқеа бўлиб қолди. 2021 йилда Болгарияда ўтказилган жаҳон чемпионатида 23 ёшгача ўсмирлар ўртасида битта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритдим. Шундан кейин Қирғизистондаги жаҳон чемпионатида кумуш медал совриндори бўлдим. Шу кунгача уч карра Ўзбекистон чемпиони, бир карра Осиё ва икки карра жаҳон чемпиони бўлишга муваффақ бўлдим. Жорий йилда спорт йўналишида Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлиги насиб қилди.

-Жуда кўпчилик қизларнинг орзуси бўлган бу мукофотни олиш билан боғлиқ жараён ҳақида тўхталсангиз?

-14 ёшимдан бери ушбу мукофот совриндори бўлишни орзу қиламан. Ниятим холис экан, эришдим. Зулфия мукофоти учун ҳаракат қилаётган опа-сингилларим ва тенгдошларимга ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтаб қолмаслик кераклигини айтган бўлардим. Номзодлар орасида тўққиз-ўн йиллаб ҳаракат қилганлари бор. Энг муҳими орзуни мақсадга айлантириб, олдинги интилишда давом этиш. Астойдил қилинган меҳнат бир кун албатта ўз мевасини беради.

-Нега айнан Самарқанд давлат университетини танлагансиз?

- Зулфия мукофотини қўлга киритганимдан кейин менда хоҳлаган университетга имтиёз асосида ўқишга кириш имконияти бор эди. Мен ўқиш учун Самарқанд давлат университетини танладим. Чунки, СамДУ нинг тобора ортиб бораётган нуфузи, талабаларга берилаётган имкониятлар менда ҳавас уйғотганди. Филология соҳасига эса азалдан қизиқаман. Гарчи асосий эришганларим спортда бўлса-да, мен шашкани ҳобби деб биламан. Бадиий асарлар ўқиш, иншолар ёзиш жон-у дилим. Келажакдаги фаолиятимни илм-фан йўли билан боғлиқ бўлишини истайман ва шу учун ҳаракат қилмоқдаман.



-Спорт қиз болага нима бера олади?

- Ўзим мисолида айтадиган бўлсам, шу кунга қадар нимагики эришган, қандай марраларни забт этган бўлсам ҳаммасига спорт туфайли эришдим. Шашка ақл билан боғлиқ спорт тури бўлгани учун жинсидан қатъий назар барча учун бирдай фойдали.

-Бугунги Ўзбекистонда шашка спорти қай даражада ривожланяпти деб ўйлайсиз?

-Ҳозирги кунда шашка спорти яхши ривожланяпти. Аммо шахматдек эмас. Бу спорт турига халқаро миқёсда эътиборни кучайтириш керак деб ўйлайман. Шахмат бўйича кўплаб бутунжаҳон олимпиадалари, чемпионатлар ўтказилади. Шу каби чемпионатлар шашкада ҳам кенгайтирилса, янада яхши бўларди.

-Келажакдаги орзуларингиз?

-Халқаро тоифадаги спорт устаси бўлиш. Жаҳон гроссмейстери унвонини олиш.


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Ирода Бекмуродова суҳбатлашди.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
Кеча, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Самарқанд давлат университетини танладим...”