Самарқанд дават университети тармоқлар иқтисодиёти кафедраси катта ўқитувчиси Саодат Жалолова яқин кунларда Чехия табиий фанлар университетида стажировка ўтаб қайтди. Биз тадқиқотчининг сафар таассуротлари билан қизиқдик...
-Прагадаги Чехия ҳаёт фанлари университетида иқтисодиёт, менежмент, маъмурият ва компютер фанларини ўрганиш бўйича салмоқли натижаларга эга тадқиқотлар олиб борилмоқда, - дейди Саодат Жалолова, - Университетнинг иқтисодиёт ва менежмент факультети энг йирик факультет ҳисобланади. Менинг илмий ишим “Инновацион иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш” мавзусида бўлганлиги учун ушбу факультет олимларининг тадқиқотлари, илмий фаолияти ва дарс жараёнлари билан танишдим. Шунингдек, Чехия табиий фанлар университети томонидан ташкил этилган илмий конференцияда ҳам иштирок этдим.
Ушбу университет дарс жараёнларида эътиборимни тортган жиҳати шу бўлдики, талабалар дарс жараёнларида анчайин эркин. Дарсда қатнашиш-қатнашмаслигидан қатъи назар семестр якунида берилган топшириқ ва имтиҳонларни бажариб, талаб қилинган натижаларни кўрсатиб бера олса бўлгани. Шунингдек, университетда ҳар бир йўналишда хорижий гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Университет ЭРАСМУС дастурининг фаол иштирокчиси ҳисобланади.
Ирода Бекмуродова,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими