Оталар фарзандлар ҳақида “Қизим билан фахрланаман...”

Оталар фарзандлар ҳақида “Қизим билан фахрланаман...”
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиси, “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Маржона Маликованинг отаси, Самарқанд давлат университети доценти Абдумажид Хуррамов билан суҳбат

-Аввало, фарзандингизни “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланганидан олган таассуротларингиз қандай? Қизингиз мукофотни Президентимиздан қабул қилиб олди...

Оталар фарзандлар ҳақида “Қизим билан фахрланаман...”


-Давлатимиз раҳбарига катта раҳмат. Мени таниган ҳамма танишларим, яқинлар, ёр-биродарлар табриклашди. Барчага фарзандлари ортидан шунақа қутловлар эшитиш насиб этсин. Бутун оиламиз хурсанд бўлди. Ота сифатида фарзандимнинг эришган ютуқларидан қувонаман. Қизим билан фахрланаман

Қизим 7 ёшидан бошлаб шахматга қизиқади. Онаси билан шахмат ўйнаганимизни кўриб ўрганган. Маржона ҳеч қачон бирорта шахмат фигурасининг қандай юришини биздан сўрамаган. Ўйинни кузатиб билиб олган. Кейин маҳалламиздаги тўгаракка қатнай бошлади. 8 ёшида вилоят мусобақасида 1-ўринни олиб, Тошкентга борди. Шундан бери ҳар йили республика биринчиликларида ва ҳар хил мусобақаларда иштирок этиб келади.

-Унинг мағлубиятини қандай қабул қиласиз?

-Ота-онага оғир бўлади, ҳатто, нима еб-нима ичаётганингизни ҳам билмай қоласиз. Яна бир фарзандим теннис спорт тури билан шуғулланади. У билан ҳам шундай бўлади. Ҳар иккалаовининг мусобақалардаги иштирокини ўзгача ҳаяжон билан кузатамиз.

-Маржонананинг Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги иштирокига тўхталсангиз?

-Олимпиадани катта қизиқиш билан кузатдик. Биз билан бирга бутун Ўзбекистон кўрди, десам янглишмаган бўламан. Ҳар кунги ўйиндан кейин оила даврасида, яқинлар билан натижаларни муҳокама қилиб борардик. Олимпиадада қизлар гуруҳи биринчи марта қатнашса-да ёмон ўйнамади. Ўғил болалар жамоаси чиқишлари эса таҳсинга лойиқ бўлди.

-Фарзандингиз мусобақаларда узоқ вақт уйдан йироқда бўлади…



-Соғинаман, албатта, лекин ҳозир технология жуда ривожланган давр. Бемалол онлайн кўриб, гаплашиш имкони бор. Шунинг учун бу ҳолат нисбатан енгил кечади.

-44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидан сўнг фарзандининг шахматчи бўлишини истовчи ота-оналар жуда кўпайди. Уларга қандай маслаҳат ва тавсиялар берган бўлардингиз?

-Тўғри, бу ҳақда ўзимга ҳам кўплаб мурожаатлар бўляпти. Аввало, болани ўзи қизиққан спортга бериш керак. Бу ўринда оилавий муҳит ҳам муҳим рол ўйнайди. Фарзандингиз қизиқишларини чекламанг. Фалон спортга борасан, деб мажбурлаш ҳам ярамайди. Боланинг ўзи қизиқса ва астойдил ҳаракат қилса, яхши шахматчи бўла олади.


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Ирода Бекмуродова суҳбатлашди
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Оталар фарзандлар ҳақида “Қизим билан фахрланаман...”