Ўзбекистон Афғонистондаги Мозори-Шариф аэропортини тиклаш бўйича техник ёрдам лойиҳасини якунлади.
Бу ҳақда "Ўзбекистон-24" телеканалида маълум қилди.
Ишлар аэронавигация ва метеорология жиҳозларини таъмирлаш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш ҳамда аэропортнинг электр таъминотини тиклашдан иборат эди.
Афғон томони вакиллари биродарлик риштасини мустаҳкамлашга асосланган мазкур ташаббусни Ўзбекистон томонидан қўшни мамлакатлар билан дўстона, ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатнинг мантиқий давоми, дея қабул қилинишини таъкидладилар.