Олимлар стрессни камайтирадиган маҳсулотлар номини айтишди.
Molecular Psychiatry журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, ферментланган овқатларга бой парҳез руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларни камайтиришга ёрдам беради.
Мутахассислар иш жараёнида овқат рационида кам миқдорда клетчаткаси мавдуж бўлган 18 ёшдан 59 ёшгача бўлган 45 нафар одамларни танлаб олди. Иштирокчилар тўрт ҳафта давомида амал қилишлари керак бўлган диетага қараб икки гуруҳга бўлинишди.
Биринчи гуруҳда субъектлар ҳар куни 6-8 порциядан пребиётик толаларга бой мева ва сабзавотларни (пиёз, карам, олма, банан ва жўхори уни), 5-8 порция дон ва 3-4 порция дуккакли маҳсулотларни истеъмол қилишди. Шунингдек, рационга 2-3 та ферментланган овқатлар (карам, кефир ва чой қўзиқорини) киритилган. Иккинчи гуруҳдаги кўнгиллилар соғлом овқатланиш пирамидаси асосида фақат умумий тавсияларни олдилар.
Маълум бўлишича, биринчи гуруҳдаги субъектлар камроқ стрессни бошдан кечирган. Натижалар парҳезнинг қатъийлиги ва стресс даражаси ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлигини кўрсатди. Гарчи пребиётик парҳезда қатнашувчиларда аниқроқ намоён бўлган бўлса-да, уйқу сифати иккала гуруҳда ҳам яхшиланди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, маълум парҳезлар стресс даражасини пасайтиришда фойдаланилиши мумкин. Шунингдек, бу узоқ муддат руҳий саломатликни сақлашга ҳам ёрдам беради.