Грипп вакцинаси касалликдан тўлиқ ҳимоя қилади...(ми?!)

Грипп вакцинаси касалликдан тўлиқ ҳимоя қилади...(ми?!)
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 650 минг нафарга яқин инсон мавсумий гриппдан вафот этади.

Қолаверса, ушбу вирус турли сурункали касалликларнинг ривожланиши учун қулай муҳит яратиши билан хавфли. Шу боис бу хасталикка эътиборсиз бўлиш ярамайди.

— Куз фаслида турли мавсумий юқумли касалликлар авж олади, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул ходими Дилором Турсунова. — Айниқса, бу пайтда барча ёшдаги инсонлар, хусусан, болалар ва ўсмирлар орасида грипп вируси кўп учрайди.

Унинг энг кўтарилиш даври эса ноябрь-март ойларига тўғри келади. Табиийки, бундай пайтда ҳар ким ўзи билган ва синалган усуллардан фойдаланиб, касалликка қарши курашиши мумкин. Бироқ мутахассислар хасталикдан ишончли ҳимояланиш учун унга қарши эмланишни тавсия этади.

Чунки гриппнинг ўзидан кўра, асоратлари жуда хавфли. Хусусан, у пневмония, бронхит, юқори нафас йўлларининг иккиламчи бактериал инфекциялари (отит, синусит), асаб ва юрак-қон томир тизими касалликлари ҳамда қандли диабет каби хасталикларни келтириб чиқаради. Энг ёмони, бу дарддан хавф гуруҳига кирувчи инсонлар ўз вақтида даволанмаса, ўлимга сабаб бўлиши мумкин.

Айни пайтда дунёнинг аксарият давлатларида турли дори воситалари орқали грипп вируси даволанмоқда. Бироқ унинг айрим турларида вирусга қарши препаратларга чидамлилик ортиб, бу даволаш самарадорлигини чегаралаяпти.

Бунинг устига, кўпчилик ўйлаганидек, антибиотиклар ҳам ушбу вирусни даволамайди. Сабаби мазкур дори воситалари фақат бактериал инфекцияларга таъсир қилади.

Шу боис гриппдан ҳимояланишнинг энг самарали йўли касалликка қарши эмланишдир. Айтиш керакки, вакцина хавфсиз ва юқори таъсирга эга бўлиб, йиллик касалланиш ва ўлим ҳолатларини етарлича камайтиради. Яъни замонавий гриппга қарши эмлаш воситаларининг самарадорлиги 90 фоизни ташкил этади.

ЖССТ ушбу вирусга қарши, биринчи навбатда, ҳомиладор аёллар, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар, кекса ёшли инсонлар (65 ёшдан катта), сурункали касалликлари бор беморлар ва тиббиёт ходимларини эмлашни тавсия этади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Грипп вакцинаси касалликдан тўлиқ ҳимоя қилади...(ми?!)