Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети (МАТE) ректори, профессор Чаба Дьюричнинг Самарқанд давлат университетига ташрифи доирасида шу каби муҳим масалаларга қаратилган амалий таклифлар асосида муҳим келишувлар имзоланди.
Мартабали меҳмонларни СамДУ ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов кутиб олди. Музокара давомида икки томон учун ҳам муҳим бўлган соҳалар - қишлоқ хўжалиги, агробиотехнология, озиқ-овқат хавфсизлиги, жумладан, боғдорчилик ва сабзавотчилик, экология ва иқлим ўзгариши муаммолари каби йўналишларда шерикликни кенгайтириш, кенг миқёсда тажриба алмашиш мақсадида илмий алмашинув лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
- Ўтган йили СамДУда ўтказилган Ўзбекистон-Венгрия ректорлар форумидан сўнг ушбу мамлакатнинг қатор нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатдик, - дейди Р.Холмуродов, - Ўтган давр мобайнида ҳамкорлигимиз доирасида тадқиқотчиларимиз Венгрия университетларига ўқиш ва стажировка учун юборилди. Айни пайт улар муайян йўналишлар бўйича маҳаллий олимлар билан бирга тадқиқот олиб боришмоқда.
Бу галги ташриф икки мамлакат ўртасида илм-фан ва таълим соҳасидаги мустаҳкам ҳамкорликни барча истиқболли соҳаларда янада самарали йўлга қўйишга хизмат қилади. Келгусидаги мақсадимиз аниқ ва табиий фанлар, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, ахборот технологиялари каби муҳим йўналишларда етук кадрлар тайёрлаш, умумий муаммоларни биргаликда бартараф этиш йўлида тадқиқот олиб боришдан иборат.
Ирода Бекмуродова,
СамДУ ахборот хизмати ходими,
Шавкат Акрамов (сурат)