Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда
Кунлар кескин совий бошлагандан сўнг истеъмолчиларнинг электр энергияси ва газга бўлган талаби ҳам ортиб бормоқда. Шунингдек, совуқ кунларда магистрал газ қувурлари ва тармоқларида табиий газ босимининг ҳам кескин пасайиши кузатилмоқда.

Бунинг натижасида, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи айрим иссиқлик электр стансияларига белгиланган ҳажмлардан кам миқдорда табиий газ етиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишига олиб келмоқда.

Шундай ҳолларда, электр энергиясини ишлаб чиқариш обектлари, юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари, трансформатор пунктлари ҳамда подстансияларда юкламаларнинг ортиши натижасида содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли чекловлар киритишга мажбур бўлинмоқда.

Худди шунингдек, айрим ҳудудлардаги аҳоли истеъмолчиларида табиий газ босимининг пасайиши ҳам кузатилмоқда. Ҳозирги пайтда барча ёқилғи-энергетика обектларида махсус навбатчилик штаблари ташкил этилган бўлиб, мутахассислар томонидан юзага келган ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, истеъмолчилардан ушбу вазиятни тўғри тушунишларини сўраган ҳолда, тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш ҳамда энергия ресурслари барқарорлигини таъминлаш мақсадида, имкон қадар ушбу ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишларини эслатиб ўтамиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Тадбиркорларни ноқонуний текширишларига йўл қўйиб бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва...
27-11-2023, 18:08

Самарқанд давлат университети: Ректор ва талабалар учрашуви…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Жомбой туманида...
22-11-2023, 08:43

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга...
17-11-2023, 15:45

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўтган бир ҳафта (6 ноябрдан 12 ноябргача) ичида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан...
17-11-2023, 15:42

Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Шеробод туманидаги “Ойинли” маҳалласида жойлашган анорчилик билан шуғулланувчи “Сардорбек — Султонбек” масъулияти чекланган жамиятида...
17-11-2023, 15:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда