“Марказий Осиё яйловлари: глобал муаммолар ва глобал имкониятлар”: мақсад, жараён ва таҳлил

“Марказий Осиё яйловлари: глобал муаммолар ва глобал имкониятлар”: мақсад, жараён ва таҳлил
15-16 ноябрь кунлари Самарқанд давлат университетида “Марказий Осиё яйловлари: глобал муаммолар ва глобал имкониятлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори, доцент Тошпўлат Ражабов мазкур конференциянинг мақсади ва ташкилий жараёнлари билан боғлиқ баъзи саволларга жавоб берди.

-“Марказий Осиё яйловлари: глобал муаммолар ва глобал имкониятлар” мавзусидаги конференциянинг асосий мақсади нималардан иборат?

-Мазкур конференция Марказий Осиё мамлакатларида яйловларни бошқаришни халқаро тажрибалар асосида такомиллаштириш, ушбу соҳадаги хорижий ва маҳаллий олимлар ҳамда профессионал мутахассислар ўртасида билим ва тажрибаларни алмашиш ҳамда ғояларни бирлаштиришни мақсад қилган.

Бугунги кунда мазкур йўналишда ўз ечимини кутаётган бир қанча муаммолар бор. Масалан шу кунга қадар яйловларни баҳолаш усуллари такомиллаштирилмаган, айниқса яйловлар деградацияси ва унинг турли босқичларини баҳолашнинг илмий асослари ишлаб чиқилмаган, бу бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар ва унга ажратилаётган маблағлар етарли эмас. Яйловшунослик соҳасида кадрлар етишмовчилиги эса яна бир катта муаммолардан бири саналади. Бугунги кунда республика олий таълим муассасаларида яйлов соҳасига тегишли фақат 1 та бакалавр таълим йўналиши (Ўсимликшунослик (яйлов чўл ўсимликшунослиги) ва 1 та магистратура мутахассислиги (Яйлов фитомелиорацияси) мавжуд бўлиб, фақат 2 та ОТМда ушбу соҳа бўйича атиги 31 та квота ажратилади. Жаҳон тажрибасига назар соладиган бўлсак, яйловлар кенг тарқалган АҚШда 2020 йил ҳисоби бўйича 25 та университетда яйлов экологияси ва бошқаруви соҳасида бакалавр, магистр ва фалсафа доктори даражалари бериш тизими йўлга қўйилган. Жаҳонда яйлов илм-фани тараққий этган ривожланган давлатлар, хусусан АҚШ, Австралия, Германия, Исландия каби давлатлардаги таълим технологиялари мамлакатимиз таълим тизимига жорий қилиниши зарур. Мазкур соҳага ихтисослашган алоҳида кафедралар ва факультетлар ташкил этилишига катта эҳтиёж мавжуд.

Яйловлардан фойдаланишда рухсат берилган нормаларга амал қилиш ва яйловлардан фойдаланиш тизимини қатъий назорат қилиш мақсадида республикамизда яйловлар бошқарувининг қонуний ва ҳуқуқий-меъёрий асослари кучайтирилиши зарур.

Конференциянинг асосий мақсад ва вазиқалари ҳам шу каби масалаларга қаратилган.

-Анжуманга дунёнинг қайси университетларидан вакиллар иштирок этмоқда?

-Мазкур анжуман халқаро хусусиятга эга бўлгани учун, унга дунёнинг турли давлатларида жойлашган нуфузли университетларидан вакиллар қатнашиши кутиляпти. Масалан, АҚШнинг Невада (Рено) университети, Япониянинг Тоттори ва Киото университетлари, Исландия қишлоқ хўжалиги университети, Германиянинг Росток университети, Хитой фанлар академияси, Венгриянинг Сегед университети ҳамда Ботаника ва экология институти, Туркия Эскишеҳер Османгази университети, Монголия Табиий фанлар университети, Белград университети ва Россиянинг Москва давлат университети шулар жумласидан.

-Конференция шўъбалари ҳақида маълумот берсангиз, уларда яйлов экологияси ва яйловшуносликнинг қайси масалалари кўриб чиқилиши кутилмоқда?

-Конференция “Яйловшунослик илм-фанининг ҳозирги ҳолати ва унинг янги йўналишлари”, “Яйловларни бошқаришдаги ижтимоий ва иқтисодий муаммолар”, “Яйловга асосланган чорвачилик ва уни ривожлантириш истиқболлари”, “Яйлов экологияси: ўсимлик, тупроқ ва ҳайвонот олами муҳофазаси” каби шўъбаларга бўлинган ҳолда фаолият олиб боради.

-Бугунги кунда ўлкамиз яйловларининг умумий аҳволи қай даражада? Бу борадаги муаммоларни ечишда анжуманнинг ўрнини қандай баҳолайсиз?

- Республикамиз умумий ер майдонининг 47 фоизини эгаллаган яйловларнинг табиий ўсимликлар қоплами бугунги кунга келиб катта хавф остида қолган, уларнинг майдони тез суръатларда қисқариб бормоқда. Мутахассисларнинг фикрича, сўнгги 25-30 йил давомида республика яйловларининг 50-70 фоизи инқирозга учраган, 11 млн гектар яйловларнинг қайта тикланувчи ем-хашак ҳосил қилиш потенциали издан чиққан ва чорвачилик мақсадларида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келган.

Кескинлашиб бораётган иқлим ўзгариши шароитида яйловларнинг инқирозга учраши натижасида мазкур ҳудудлардаги экологик вазият кескинлашган. Бунинг оқибатида қурғоқчилик даражасининг ортиши, тупроқ эрозиясининг кучайиши ва чанг-бўронларнинг ҳосил бўлиш жадаллиги кун сайин ортиб бормоқда. Бундай вазият нафақат ушбу яйлов ҳудудларида истиқомат қилувчи 4 млн аҳолининг, балки республикамизнинг бошқа ҳудудларида истиқомат қилувчи инсонларнинг турмуш тарзи ва саломатлигига жиддий таъсир ўтказади.

Мазкур муаммолар сўнгги йилларда яйловлардан фойдаланиш жараёнида уларнинг хўжалик имкониятлари мутлақо ҳисобга олинмаганлиги, яйловлардан алмашлаб фойдаланишнинг илмий асосланган тартиб-қоидалари ва нормаларига амал қилинмаганлиги оқибатида вужудга келди. Шунингдек, яйлов ҳудудларидаги ўсимликлар қопламининг бундай тарзда инқирозга учраши қатор хавотирли оқибатларга олиб келади. Жумладан, табиий ўсимликлар қопламининг йўқолиб кетиши натижасида яйловларнинг иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишдаги потенциали кескин пасайиб боради. Бу эса ушбу ҳудудларда экологик вазиятнинг янада ёмонлашишига олиб келади ва аҳолининг соғлом ҳаёт кечиришига катта салбий таъсир ўтказади. Қолаверса, яйлов инқирози кўламининг йил сайин ортиб бориши ушбу ҳудудда ем-хашак танқислигининг вужудга келишига сабаб бўлади. Оқибатда маҳаллий аҳолининг асосий даромад манбаи ҳисобланган чорвачилик билан шуғулланиш имкониятлари кескин чегараланади. Шу нуқтаи назардан яйловлар инқирози қатор экологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг вужудга келишига олиб келади. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқ бир қатор вазифалар мавжуд. Конференция шу каби масалаларга халқаро нигоҳда ечим топиш, бу борада ривожланган давлатлар тажрибасидан фойдаланиш, шунингдек, муҳим мавзуларда фикр ва таклифлар алмашиш имконини беради.

-Маълумотларга кўра, конференция доирасида Самарқанддаги баъзи яйловларда амалий семинарлар ташкил этилар экан. Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз...

-Анжуманнинг учинчи кунида Самарқанд вилояти ҳудудидаги Қарнобчўл яйловларида АҚШ нинг Невада университети ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Ўздаверлойиҳа” институти билан ҳамкорликда яйловларни замонавий экологик концепциялар ва ақлли технологиялар (дронлар) ёрдамида баҳолаш бўйича дала илмий-ўқув семинари ўтказилади. Шунингдек, дала семинари давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 20 гектар майдонда инқирозга учраган майдонларда яйлов ўсимлик уруғлари экиш режалаштирилган. Ушбу майдонни келгусида халқаро ҳамкорлар билан биргаликда СамДУ нинг Қурғоқчил минтақа тажриба станциясига айлантириш мақсад қилинган.

“Марказий Осиё яйловлари: глобал муаммолар ва глобал имкониятлар”: мақсад, жараён ва таҳлил






Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Ирода Бекмуродова суҳбатлашди

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Марказий Осиё яйловлари: глобал муаммолар ва глобал имкониятлар”: мақсад, жараён ва таҳлил