Пеннингтон биотиббиёт тадқиқотлари маркази (АҚШ, Луизиана штати) олимлари картошканинг инсон саломатлиги учун кутилмаган фойдасини аниқлашди.
Маълум бўлишича, бу сабзавот муҳим микроэлементларга бой бўлиб, илгари ўйланганидек, семизлик ва диабет хавфини оширмайди. Тадқиқот натижалари Journal of Medicine Food журналида чоп этилган мақолада келтирилган.
Тадқиқот давомида мутахассислар 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган, ортиқча вазнли, семириб кетган ёки инсулинга чидамли бўлган 36 нафар иштирокчининг маълумотларини ўргандилар.
Биринчи гуруҳдаги кўнгиллиларга ловия, нўхат ва гўшт ёки балиқни ўз ичига олган озиқ-овқатларни, иккинчи гуруҳдан эса рационга оқ картошка, гўшт ёки балиқли киритиш сўралди. Ҳар бир парҳез мева ва сабзавотларга бой бўлиб, анъанавий гўшт, ловия, нўхат ёки картошка истеъмолини 40 фоизгача камайтириш имконини берди.
Натижалар шуни кўрсатдики, картошкали парҳез ловия ва нўхатдан иборат парҳез каби организм учун бир хил даражада фойдали экани, уларнинг аслида саломатликда сезиларли фарқи йўқлиги маълум бўлди.